Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда Кореяга ўқишга юборишини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Кореяга ўқишга юборишини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 8 сентябрь куни Шўрчи тумани Ибн Сино маҳалласида яшовчи О.Ж. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида туманнинг Бобур маҳалласида яшовчи Т.Б. 2019 йил 10 апрель куни Корея Республикасига ўқишга юбораман деб 2 850 АҚШ долларини олганини ва ўзлаштириб кетганини билдирган.
Қайд этилишича, жорий йил 15 сентябр куни Т.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026