Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 7 ёшли қиз вафот этди
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида Нексия-3 машинаси 7 ёшли қизни уриб юборган. Оқибатда, қиз вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 18 сентябрь куни соат 15:00ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-100 Мангузар-Денов автомобиль йўлининг Олтинсой туманидан ўтган 155-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Денов-Олтинсой йўналиши бўйича ҳаракатланиб келган автобусдан тушиб қолган аёл 2014 йилда туғилган қизи билан йўлни кесиб ўтаётганда Олтинсой-Денов йўналишида ҳаракатланиб келган Нексия-3 машинаси уриб юборган. Оқибатда, қиз оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, қиз онаси билан кўчани кесиб ўта бошлаганда онаси тез келаётган машинани кўриб тўхтаб қолган. Қиз эса югуриб ўтиб кетишга уринган. Шунингдек, уни уриб юборган Нексия-3 машинаси аҳоли пунктида тезликни белгиланган меъёрларидан ошириб ҳаракатлангани аниқланган.
Мавзуга оид
15:38 / 22.12.2025
Фарғонада икки автомобил тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
12:12 / 21.12.2025
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
14:23 / 20.12.2025
Қорақалпоғистонда икки машина тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
12:10 / 20.12.2025