23 Декабрь

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида машина олиб беришини айтиб фуқаронинг 48 миллион сўм пулини ўзлаштирган қашқадарёлик шахсга жиноят иши қўзғатилган.

Подполковник Шавкат Мусурмонов хизмат фаолиятида жиддий камчиликка йўл қўйгани учун ишдан олингани айтилмоқда.

Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқаронинг икки бош зотдор қорамолини ўғирлаган шахслар ушланган.

Сурхондарё вилоятида «Тоза ҳудуд» ДУК филиалларида ишловчи инспекторлар порнографик мазмундаги материалларни юклаб олиб, ўзларига бириктирилган терминалларга зарар етказган. Шунингдек, уяли алоқа компаниясидан қарздорликлар юзага келган. Бу ҳақда вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК филиали хабар бермоқда.

Президентнинг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

22 Декабрь

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фермер хўжалигига тегишли ерни 33 миллион сўмга сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

21 Декабрь

Сурхондарё вилояти Узун туманида фуқароларнинг телефонларини тортиб олиб, талончилик жиноятини содир қилган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

20 Декабрь

Термиз шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида велосипед бошқариб кетаётган шахс вафот этган.

Сурхондарёда фаолияти паст баҳоланган ва талабга жавоб бермайдиган раҳбарлар билан 2022 йилда хайрлашилади ва уларнинг ўрнини шижоатли ёшлар эгаллайди. Бу ҳақда вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят аҳолисига мурожаат қилган Тўра Боболов айтиб ўтди.

Термиз шаҳрида машинасини ноқонуний тонировка қилиб олган ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора таклиф қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тасаввур қилинг, текис йўлда бир маромда кетяпсиз ва тўсатдан... қаршингизда, айланиб ўтиш имкони йўқ масофа қолганда катта яма чиқади, автомобил баллонларидан чийиллаган, кузовидан"гурсиллаган" товуш эшитилади.

Сурхондарё вилояти Денов туманида маст ҳолда машина бошқариб келаётган ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top