Сурхондарёда маст ҳолда машина бошқариб кетаётган ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлди
Сурхондарё вилояти Денов туманида маст ҳолда машина бошқариб келаётган ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 17 декабр куни соат 9:30 ларда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХД ЙҲХХ ЙПХ отряди 2-сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори Б.Р. Денов тумани Номозгоҳ маҳалласида хизмат олиб бораётган вақтда ҳайдовчи И.К. бошқарувидаги “ВАЗ-2105” машинасини тўхтатган.
Ҳужжатларни текшириш жараёнида И.К. Денов туманидаги наркология диспансерида кўрикдан ўтказилганида, ҳайдовчи маст ҳолатда машина бошқариб юргани аниқланган.
ЙПХ инспектори И.К.га нисбатан МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисми билан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирган ва машина вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.
Шундан сўнг, ҳайдовчи И.К. инспектордан машинани жарима майдонидан чиқариб бериш ва расмийлаштирган баённомани йўқ қилишни илтимос қилиб, эвазига 300 АҚШ доллари беришини айтган.
Инспектор Б.Р. ушбу ҳолат бўйича вилоят ИИБ бошлиғи номига пора таклиф қилаётган фуқаро И.К.га нисбатан қонуний чора кўриш бўйича билдирги билан мурожаат қилган.
Мазкур билдиргига асосан 2021 йил 17 декабрь куни соат 20:00 ларда ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ЖХД ЙХҲХ ва Денов туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.К. инспектор Б.Р.га 2,15 миллион сўм ва 100 долларни берган вақтда ушланган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
17:42 / 05.11.2024