7 Март

"Олмалиқ КМК" АЖнинг бир гуруҳ ишчилари 117,5 млн сўмлик 160.5 гр қимматбаҳо металларни корхонадан олиб чиқишга уринган.

Ёғингарчилик сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди. 8-16 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

Ҳайдовчи жаримадан қочиш мақсадида баланд овозда бақир-чақир қилади ва ёнидаги ўткир тиғли жисм (лезвия) билан ўзининг қорин қисмига тан жароҳати етказади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

4 Март

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик ва Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида хабар берди.

Ўзбекистонда январь ойида 1 437 нафар эгизаклар туғилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Зоир Мирзаев раҳбар сифатида ўзгариши, қалампир етиштириш лойиҳасидаги муваффақиятсизлик ва Ислом Каримов давридаги хатолар ҳақида.

Хоразм, Сирдарё, Андижон ва Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати кўп бўлган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кучли ёмғирлар сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди. 5-9 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон тумани 24-мактаб директори инглиз тили ўқитувчисидан конспект талаб қилиб, дарс ўтишига рухсат бермаган видео тарқалди. Мутасаддилар ҳолатни ўрганиб чиқиб, директор қонунга зид талаб қўйган деб баҳолади.

Янгийўл шаҳрида акасининг номидаги МЧЖга банк кредитини ўтказиб, талон-торож қилган бош ҳисобчи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

3 Март

Андижон ва Тошкент вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний йўллар билан олиб кираётган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бошқарма балансидаги қозонхоналардан 7 донаси бошқа шахсларга бериб юборилган. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top