Бош мураббий томонидан ЎФА матбуот хизматига тақдим этилган умумий рўйхатдан 23 нафар футболчи жой олган. Турнир регламентига мувофиқ, 3 нафар 23 ёшдан юқори футболчилар — Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов жамоага жалб этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Париж Олимпиадасидаги иштирокини 24 июл куни «Парк де Пренс» стадионида Испанияга қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳдан Миср ва Доминикан Республикаси ҳам жой олган.

Аввалроқ, Жалолиддин Машарипов ҳам агар таклиф олса, Париж-2024 Олимпиадасига боришга тайёрлиги ҳақида маълум қилганди.