«Синф журналидан бошқа ҳужжат сўраш мумкин эмас» — ўқитувчидан конспект талаб қилиб дарсга киритмаган директор ҳайфсан олди
Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон тумани 24-мактаб директори инглиз тили ўқитувчисидан конспект талаб қилиб, дарс ўтишига рухсат бермаган видео тарқалди. Мутасаддилар ҳолатни ўрганиб чиқиб, директор қонунга зид талаб қўйган деб баҳолади.
Блогер Олимжон Ҳайдаровнинг ёзишича, ҳодиса Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 24-мактабда содир бўлган. Мактаб директори Юсуф Мингбоев ўқитувчи Ҳамида Абдуллаеванинг дарс ўтишига тўсқинлик қилган.
Қайд этилишича, Ҳамида Абдуллаева асли фарғоналик, таълим сифати паст бўлган бошқа вилоятдаги мактабларга бориб ишловчи ўқитувчиларга 100 фоизлик устама тўланиши ҳақидаги қарорга асосан, Оҳангарондаги 24-мактабда ишлаб келмоқда.
Мактаб директори ўқитувчилардан конспект сўраган вақтда ўқитувчи конспект сўраш бекор бўлганини тушунтиришга ҳаракат қилади ва ўртада тортишув келиб чиқади. Директор Ҳамида Абдуллаеванинг синфхонага кириб дарс ўтишига тўсқинлик қилади.
Тошкент вилоят халқ таълим бошқармаси ҳолатни ўрганиб чиқиб муносабат билдирди ва ўқитувчидан синф журналидан бошқа ҳеч қандай ҳужжат талаб қилиш мумкин эмаслигини эслатди.
«Мазкур воқеа 2022 йил 2 март куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 24-мактабда содир бўлган. Мактаб директори Юсуф Мингбоев шу мактабнинг инглиз тили ўқитувчи Ҳамида Абдуллаевадан конспект талаб қилган ва дарс ўтишига рухсат бермаган, синфхонадан чиқариб юборган. Шу ўринда ўқитувчилардан синф журналидан бошқа ҳар қандай ҳужжатни талаб қилиш халқ таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан бекор қилинганини эслатиб ўтамиз», дейилади бошқарма муносабатида.
Халқ таълими бошқармаси 24-мактаб директори Юсуф Мингбоевдан ўқитувчига қонунга зид талаб қўйгани, ўқитувчига асоссиз равишда дарс ўтишга рухсат бермагани учун тегишли тартибда тушунтириш хати олган ва унга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланган.
Мавзуга оид
19:08 / 16.12.2024
Самарқандда ўқувчига қўл кўтарган директор ўринбосарига ҳайфсан берилди
20:18 / 30.11.2024
Энергетика соҳасидаги сусткашлик учун 14 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди
17:02 / 14.09.2024
Мактаб ўқувчилари орқали фуқароларга эслатма-хат йўллаган солиқчиларга ҳайфсан берилди
17:12 / 13.09.2024