23 Март

Хоразм вилояти, Янгиариқ туманидаги умумқўшин полигонида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ҳамкорлигида «Дўстлик-2022» ўқув-машғулотлари ўтказилади.

18 Март

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати С.Рўзметовга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга киргани сабабли депутатлик фаолияти муддатидан олдин тўхтатилди.

16 Март

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 миллион 51 минг 734 тани ташкил этмоқда.

14 Март

Кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси 2022 йилнинг дастлабки 2 ойи давомида аниқланган ер қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида ахборот берди.

13 Март

Хоразм вилояти, Янгиариқ туманида газ-поршенли электр станцияси қурилишининг 1-босқичи якунланиб, Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига 36,5 МВт қувватда электр энергияси узатиш бошланди.   

11 Март

Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида «Урганч – Санкт-Петербург» йўналиши бўйича Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси рейсларига авиачипта олган йўловчилар парвоз бекор қилинган бўлса-да, чипта пулини қайтариб олишолмаяпти.

Феврал ойида энг кўп никоҳ ҳолатлари Самарқанд вилоятида қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

9 Март

Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан туман ва шаҳарларда 14 та намунавий «Экология кўчаси» барпо этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Қурбанбаева Гулсара Ахмедовна - Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. 

7 Март

Исмаилов Шерзод Бекберганович Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

4 Март

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун бир нафар судья лавозимидан озод этилди. Масъулиятсизлиги ва фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани учун турли вилоятларда ишлаётган беш нафар судья интизомий жазога тортилди.

Ўзбекистонда январь ойида 1 437 нафар эгизаклар туғилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Кўпроқ янгилик
Top