17 Октябрь

16:12

Тошкент туманида аукцион орқали сотиб олинган ер участкалари ғолибларга берилмаяпти. Фуқаролар алданганмиди?

Сўнгги вақтларда аукцион орқали ер-мулк сотиб олган фуқароларнинг мулклари билан боғлиқ муаммолар тез-тез учраб турибди. Яъни, очиқ аукцион орқали сотиб олинган мулклар қайтариб олиб қўйилмоқда ёки тан олинмаяпти. Батафсил

15:18

«Аҳмоқлик қилманг!» — Трампнинг Эрдўғанга ёзган огоҳлантириш хати ошкор бўлди

«Тинчлик булоғи» операцияси бошланишидан олдин Трамп Эрдўғанга таҳдидли хат йўллагани маълум бўлди. Турклар етакчиси америкалик ҳамкасбининг дипломатик этикага номувофиқ мактубини чиқинди қутисига улоқтиргани айтилмоқда. Батафсил

14:57

«Талабалар ўқитувчиларни танлайди» — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги янги тизим ҳақида маълумот берди

Бугун, 17 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Батафсил

14:20

«Энди ҳамма кластерлар чорвачилик комплекслари ташкил қилади» — Президент Ангорда фермер ва мутахассислар билан мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида Ангор туманидаги «Aнгор Сурхон ғурури» пахта-тўқимачилик кластери даласида пахта ҳосилини кўздан кечирди. Батафсил

12:33

Йил охирида доллар курси қанча бўлиши тахмин қилинди

Марказий банк сўровида иштирок этган аҳолининг аксарияти 2019 йил охирида доллар курси 9837–9895 сўм атрофида бўлади, деб ҳисобламоқда. Батафсил

11:56

Қаршида «тез ёрдам»нинг аёл шифокори ва фельдшер калтакланди, фельдшер воқеа жойида ҳушидан кетди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида тез тиббий ёрдам ходимларига марҳумнинг яқинлари томонидан тажовуз қилинди, фельдшер ва аёл шифокор калтакланди. Батафсил

07:59

1 январдан қимматбаҳо автомобиллар импорти учун имтиёзлар бекор қилинади

2020 йил 1 январдан импорт қилинадиган қиммат енгил автомобилларга қўлланилган божхона қийматининг 20 фоизи миқдоридаги имтиёзли ставка бекор бўлади. Батафсил

16 Октябрь

21:33

Миришкор ҳокими яна диққат марказида. Ҳокимлик вазиятга изоҳ берди

Маккажўхори сўталарини рухсатсиз олаётган бобони ҳақоратлаган Миришкор ҳокими Равшан Комилов яна ижтимоий тармоқлар «қаҳрамони»га айланди. Батафсил

19:42

«Шу одам тинмай туҳмат қилмоқда» — Ижтимоий тармоқлардаги аноним мурожаат изидан

Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда айланиб юрган бир мурожаат эътиборимизни тортди. Батафсил

18:10

Иштихонликлар авария ҳолатидаги эски кўприкдан фойдаланишмоқда: янгиси қачон битказилиши барчага қизиқ

ЛИД: Иштихон туманида 1969 йилда барпо этилган, туман марказини Митан шаҳарчаси билан боғлайдиган кўприк авария ҳолатида. Янги кўприк қурилиши эса чўзилмоқда. Батафсил

16:48

Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов ва яна икки санъаткорнинг лицензияси қайтариб берилди

Жамоатчиликнинг кескин норозилиги ортидан «Ўзбекконцерт» Жаҳонгир Отажоновнинг икки кун олдин бекор қилинган лицензиясини тиклашга мажбур бўлди. Батафсил

16:11

Ким Чен Ин оқ отда Пэктусан тоғига кўтарилди: Бу Ғарб учун сигналми?

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин оқ отда корейслар учун муқаддас ҳисобланган Пэктусан тоғига кўтарилиб, биринчи қорни кутиб олди. Батафсил

12:30

Самарқандда туризм ривожига тўсиқ бўлаётган ким?

Меҳмонхона қуриш учун танловда бино ютиб олган тадбиркор май ойидан буён сарсон бўлиб келаётгани, маъмурий ва бошқа тўсиқлар уни ишлашга қўймаётгани ҳақдаги мурожаатидан сўнг сарлавҳадаги савол юзага қалқиб чиқмоқда. Батафсил

11:35

«Ўзчармсаноат» импорт оёқ кийимлар учун бож оширилганига изоҳ берди

15 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти ва мутасадди ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Батафсил

10:51

Подполковник Темур Абдуллаев давлат муассасалари сайтларига ҳужумлар ҳақида маълумот берди

2017 йилда давлат муассасалари сайтларига 600 дан ортиқ ҳужумлар бўлган, 2018 йилда кўрсаткич 30 фоизга камайган Батафсил

10:40

Самарқандда қурувчи блогерни судга берди. Даъвогар томон 500 миллион сўм маънавий зарар талаб қилмоқда

Сайтимизда «Самарқанднинг тарихий қисмида ноқонуний қурилишлар давом этмоқда: энди «ГОМ»ни бузиб, «дом» кўтаришмоқда» сарлавҳаси остида самарқандлик мустақил блогер Мирзо Субҳоновнинг суриштирувига асосланган хабар берилган эди. Батафсил

10:30

«Энди биринчи ўриндан тушмаймиз » — футболчилар Сингапур билан ўйиндан сўнг нималар дейишди?

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Сингапурга қарши ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб Осиё саралаш босқичининг «D» гуруҳи етакчисига айланиб олди. Батафсил

15 Октябрь

22:44

Россия қўшинлари Суриянинг АҚШ базаси жойлашган Манбиж шаҳрига кирди

Аввалроқ президент Башар Асадга бўйсунувчи Сурия армияси Манбижни тўлиқ эгаллагани маълум қилинган. Батафсил

22:02

АОКА раҳбарлари фейк аккаунтлар ва тролларга қарши кураш бўйича БАА тажрибаси билан танишди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги делегацияси БААга ташрифининг иккинчи кунида ҳам амирликнинг қатор мулозимлари билан учрашувлар ўтказди. Батафсил

18:37

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон Сингапурда ғалабага эришди ва гуруҳда пешқадам бўлиб олди

ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Сингапур ҳамда Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Батафсил

18:34

Давлат раҳбари, бош прокурор ва вазирлар... ДХРнинг собиқ амалдорлари раҳбарлик фаолиятини Россияда давом эттирмоқда

Донбассдаги ДХР ва ЛХРнинг юқори лавозимдаги собиқ амалдорлари Россиянинг раҳбар кадрлар резервини тўлдирмоқда. Батафсил

18:20

Шавкат Мирзиёев Боку саммити кун тартибидаги масалалар бўйича таклифларини билдирди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида 15 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити бўлиб ўтди. Батафсил

16:49

Энди давлат нон нархига умуман аралашмайдими? Молия вазирлиги расмийси изоҳ берди

Бугунги куннинг энг кўп муҳокама қилинаётган мавзуси бу шубҳасиз нон нархи либераллаштирилиши, яъни қатъий нархдан воз кечилиши, бунинг ортидан нарх ошиши бўлди. Кўпчилик табиий эътирозлар билдира бошлади – нега давлат бунга йўл қўйиб берди? Батафсил

16:15

АҚШ Туркияга Сурияга бостириб киргани учун санкция жорий қилди

АҚШ Сурия шимолидаги вазият туфайли Туркия Мудофаа вазирлиги ва Туркия Энергетика вазирлигига қарши санкция қўллади. Батафсил

12:20

Тошкентда «буханка» нон нархи ошди

Бугун, 15 октябрь куни, Тошкентда қолипли нон (буханка)нинг нархи ошди. Батафсил

11:04

Генерал-майор Баҳодир Қурбонов: «Бугунги кунда сиёсий мақсадларни кенг кўламли қуролли тўқнашувсиз ҳам амалга ошириш мумкин»

Тошкентда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти шафелигида «Замонавий ҳарбий можаролар: мазмуни ва олинган сабоқлар» мавзусида биринчи халқаро илмий-амалий анжуман бошланди. Батафсил

08:58

Нон нархи қайси зарурият туфайли оширилмоқда?

Кеча, 14 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.  Батафсил
Top