8 Апрель

20:47

Қозоғистонда собиқ вазир судланмоқда: у ўз рафиқасини ўлдирганликда айбланмоқда

Остона шаҳар судида Қозоғистоннинг собиқ миллий иқтисодиёт вазири Қувандиқ Бишимбаев устидан очилган иш кўриб чиқилмоқда. Тергов версиясига кўра, собиқ амалдор ўз рафиқаси Салтанат Нукеновани рестораннинг VIP кабинасида шафқатсизлик билан ўлдирган. Батафсил

17:09

Фронтдаги вазият: Россия кенг кўламли юришни давом эттирмоқда, бу ҳужумлар нимага олиб боради?

Россия армияси йўқотишлар билан ҳисоблашмасдан, фронтда қатор ютуқларга эришди. Лекин келгусида бу йўқотишлар РФ қуролли кучларининг ожиз нуқтасига айланиши мумкин — агар Украина қуролли кучлари ҳозирги ҳужумларга бардош бера олса.  Батафсил

14:13

Тошкентда экстремистик гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг уйида тинтув ўтказилиб, гумондорлар ушланди

7 Апрель

19:35

Чет элга ишлашга борувчиларнинг имтиҳон, виза ва йўл чиптаси харажатлари қоплаб берилади

1 июндан меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш, «ишчи виза»ни расмийлаштириш ва йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш учун компенсация тўланади. Батафсил

13:34

Оренбург областини сув босиши давом этмоқда. Сўнгги маълумотлар

Орскда тошқин туфайли тўғонлар бузилиб кетган. Сув босган ҳудудлар кенгаймоқда, минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда. Сув област маркази Оренбургга ҳам етиб борган ва одамларни хавфсиз жойларга кўчириш бошланган. Қурбонлар бор. Батафсил

09:38

Нефт ва олтин кескин қимматлашмоқда, криптовалюталарда пасайиш – Халқаро молия бозори шарҳи

6 Апрель

20:00

Бозорлар ўрнига универмаглар, “Опен бюджет” якунлари ва Ривалдо билан келишув — ҳафта дайжести

Москвадаги терактдан кейин Ўзбекистон расмийлари аҳолига яна мурожаат билан чиқди. Мигрантларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар эълон қилинди. Тошкентдаги катта бозорлар кўп қаватли савдо марказларига айлантирилади. “Бунёдкор”нинг Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарзларини ким тўлаши маълум бўлди. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа муҳим хабарлари – Kun.uz дайжестида. Батафсил

5 Апрель

21:10

Ростов яқинидаги аэродромга дронлар ҳужум қилди. Украина бир қанча самолёт йўқ қилинганини айтмоқда

BBC украин хизматининг Украина кучишлатар тузилмалардаги манбалари Украина хавфсизлик хизмати томонидан Ростов областидаги Морозовск ҳарбий аэродромига ҳужум оқибатида олтита ҳарбий самолёт йўқ қилингани, яна саккизтаси «жиддий шикастлангани»ни маълум қилган. Россия мудофаа вазирлиги фақат Ростов областида украинларнинг 44 та дрони уриб туширилгани ҳақида хабар берган. Батафсил

08:08

Интернетда яна бир шубҳали лойиҳа: “Sun Eco” одамларни қуёш панелларига пул тикишга чақиряпти

4 Апрель

19:52

Эрдўған нима учун маҳаллий сайловларда мағлуб бўлди ва энди унинг ҳокимиятига қандай хавф бор?

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған раҳбарлигидаги ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси якшанба куни чуқур иқтисодий инқироз шароитида бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда кутилмаганда мағлубиятга учради. Туркиянинг барча йирик шаҳарлари устидан назоратни бой берган Эрдўған учун бу драматик йўқотиш нимани англатади? Батафсил

15:58

Эрон генерал Зоҳидий ўлими учун Исроилга жавоб зарбаси берадими?

Теҳрондагилар Сурия пойтахти Дамашқ шаҳридаги консулхонасига йўлланган авиазарба учун «қатъий қасос» олишга ваъда берган. Бу вақтда айрим манбалар АҚШ разведкаси яқин вақтлар ичида Исроил ҳудудига ҳужум эҳтимолидан огоҳлантиргани ҳақида хабар тарқатган. Аммо экспертлар жиддий жавоб қайтарилишига ишонмаяпти.  Батафсил

15:49

1 овозга 50 минг пул, 15 тага қўзичоқ, мингтасига машина – бу галги “Ташаббусли бюджет” қандай ўтди?

4 апрел, пайшанба куни “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми учун овоз бериш тугайди. Бу галги овоз беришда бир кишида фақат бир овоз имкони бўлгани сабаб овозлар учун таклифлар нархи ҳам қимматроқ бўлди. Батафсил

15:30

Қариб бораётган Хитой. Кексалар ўз кунини ўзи кўришга мажбур бўладими?

12:09

Олий таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Шоҳрух Далиев ва Отабек Маҳкамов олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосарлари сифатида таништирилди. Улар бунгача мос равишда Вазирлар Маҳкамасида ҳамда Президент Администрациясида масъул лавозимларда ишлаган. Батафсил

10:01

Қозоғистондаги ЙТҲда 8 нафар ўзбекистонлик вафот этгани бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Президент топшириғига кўра, Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасади Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга қайтарилади. Батафсил

3 Апрель

20:50

Украина дронлари 1300 километр масофага етиб борди. Бунга қандай эришилган?

Татаристондаги нефт заводи ва талабалар қўли билан камикадзе дронлар тайёрланадиган эркин иқтисодий зона зарбага учраган. Республика раҳбари Рустам Минниханов корхоналар раҳбарларини Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига ишониб қолмасдан, дронлар ҳужумидан мустақил  ҳимояланишга чақирди. Батафсил

20:45

ИИВ интернет орқали келаётган террорчилик чақириқлари юзасидан мурожаат билан чиқди

15:18

“Кечгача 50 тадан овоз йиғмасанг ҳаммангни йўқотаман” – Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари ташкилот раҳбарларига таҳдид қилди

Ўлмас Истамов ташкилот раҳбарларини “Опен бюджет”да битта ташаббусга овоз тўплашга мажбурлагани акс этган аудио тарқалди. У мазкур топшириқни туман ҳокими берганини айтиб, “план”ни бажармаганларни ишдан бўшатиб юбориш билан таҳдид қилган ҳамда ташкилот раҳбарларини ноинсофлар, дея атаган. Батафсил

14:05

Амир Темур шоҳкўчасидаги давлат идоралари бинолари бизнес лойиҳаларига берилади

12:38

«Москвадаги мудҳиш теракт оқибатида халқаро вазият янада жиддий тус олмоқда» — президент

Дунёдаги мураккаб вазият, Яқин Шарқ ва Ўзбекистоннинг «асосий ҳамкорлари» ўртасидаги можаро муносабати билан иқтисодиёт ва аҳоли даромадларига салбий таъсирни камайтириш муҳим вазифа ҳисобланиши таъкидланган. Батафсил

11:40

Сайхунобод тажрибаси: мазкур амалиётнинг асл моҳияти нимада?

10:07

WP: АҚШ Россияни айнан «Крокус» террорчилар нишони экани ҳақида аввалдан хабардор қилган

WP мақоласида айтилишича, Вашингтон томонидан берилган огоҳлантириш аниқлиги Москванинг у террор ҳужуми олдини олишга ёрдам бера олмайдиган даражада умумий бўлгани ҳақидаги даъволарига зиддир.  Батафсил

2 Апрель

22:06

«Хорижга иш – маҳалладан» тамойили йўлга қўйилади, номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади

19:18

Бекободда 5-қаватдан тушиб кетиб ҳалок бўлган аёлнинг турмуш ўртоғи қамоққа олинди

15:04

Дронлар илк бор Татаристонгача етиб келди. Бу ҳақда нималар маълум?

ОАВ маълумотига кўра, бу ерда Украинага ҳужум қилишда қўлланаётган дронлар йиғилади. Батафсил

08:42

Метан заправкаларда газ 3800 сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда метан заправкаларда газ нархи 3800 сўмга кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу белгиланган чегара, яъни 3350 сўмдан юқори. Энергетика вазирлиги истеъмолчилар шохобчага чек билан қайтиб, ортиқча тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди. Батафсил

1 Апрель

23:47

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилди

Top