Интернетда яна бир шубҳали лойиҳа: “Sun Eco” одамларни қуёш панелларига пул тикишга чақиряпти
Ижтимоий тармоқларда ўзини “Sun Eco” компанияси деб таништирган лойиҳа одамларни қуёш панелларини ишлаб чиқаришга инвестиция киритишга чақириб, ҳар куни 2 доллар даромад олиш мумкинлигига ишонтирмоқда. Улар Ўзбекистон ҳукумати билан 10 йиллик шартнома тузганини айтяпти, лекин бу ёлғон.

Фото: Kun.uz
“Sun Eco Group” феврал ойида ижтимоий тармоқлар орқали ўзини дунёдаги энг йирик ва инновацион қуёш компонентларини ишлаб чиқарувчилардан бири деб таништириб, бутун дунё бўйлаб фотоволтаик энергия ишлаб чиқариш базаларини қураётгани ва ишлаб чиқарилган электр энергиясини миллий тармоққа улаб даромад олишини маълум қилган.
“Sun Eco” қурилиш лойиҳаси катта маблағ талаб қилгани учун инвесторлардан пул йиғаётганини таъкидлаган.
“Лойиҳада қатнашиш ва оддий ходимга айланиш учун 60 АҚШ доллари керак бўлади, қатнашгандан кейин кунлик фойда эса 2 АҚШ долларини ташкил қилади”, – дейилади тарқатилган хабарларда.
Шундан кейин лойиҳанинг бир нечта гуруҳлари очилиб, одамлар пул ўтказаётгани ва кунлик даромадини ола бошлагани ҳақида хабарлар қўйиб борилган.
Инвесторлар учун очилган Telegram-гуруҳ админларидан бири, Анвар Ҳамдамов исмли шахс “Sun Eco” компанияси ҳақида маълумот бераркан, бу компания 2020 йилда АҚШнинг Колорадо штатида ташкил этилгани, бутун дунё бўйлаб қуёш маҳсулотлари, қуёш энергияси лойиҳалари бўйича етакчи глобал провайдер ҳисобланишини иддао қилади.
Лойиҳа веб-сайтига кирилса, Американинг “Sun Eco” компанияси сайтига йўналтириладиган ҳавола ва пул тикиш йўриқномасидан бошқа нарса йўқлигини кўриш мумкин.
Шуниси аниқки, Американинг “Sun Eco” компанияси Ўзбекистон бозорида шундай лойиҳа бошлаётгани борасида бирор расмий маълумот йўқ. Улар Америка компанияси номидан фойдаланаётганини тахмин қилиш мумкин.
Гуруҳ админларидан бири ҳатто Ўзбекистон ҳукуматининг кўплаб таклифларидан сўнг компания бозорга кириб, ҳукумат билан 10 йил муддатга шартнома имзолаганини ҳам айтган.
Энергетика вазирлиги матбуот котибининг Kun.uz'га маълум қилишича, бундай номдаги компания ҳукумат билан шартнома имзоламаган.
“Бу компаниянинг вазирликка умуман алоқаси йўқ”, – дейилади матбуот хизмати берган изоҳда.
Бу лойиҳанинг яна бир шубҳали томони шундаки, инвесторлар мобил илова орқали криптовалютада пул тикишлари керак.
Бундан ташқари, Telegram-каналдаги постлардан бирида компания номи аввал “Oasis Group” бўлганини кўриш мумкин. Шунингдек, Telegram-канал админи Анвар Ҳамдамов 3 апрел куни YouTube'га жойлаган видеода ҳам “Sun Eco”га пул тикиш учун иловага oasisps.com ҳаволаси орқали кириш мумкинлигини кўрсатган.
Аввалроқ, Kun.uz Ўзбекистонда “powerbank ижараси”дан даромад олиш таклиф этилаётгани ва бу навбатдаги молиявий пирамида бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Смартболла” лойиҳаси ҳам муҳокамаларга сабаб бўлганди. Компания бир қатор мобил иловаларни ишга туширишини айтиб, инвесторлардан пул йиғган, аммо бир неча йилдан буён бу лойиҳаларнинг ҳеч бири ишга туширилмаган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?
Ўзбекистон | 08:20
-
Калифорния расмийлари Трампдан Миллий гвардияни чақириб олишни талаб қилди
Жаҳон | 08:00
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
Мавзуга оид

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

16:03 / 07.06.2025
“Болам касал, қарзга пул бериб туринг” - фирибгарликнинг яна бир тури ҳақида

10:45 / 04.06.2025
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан Ҳажга юбормоқчи бўлганларга жиноят иши қўзғатилди

23:06 / 02.06.2025