10:04 / 14.11.2016
13179

Ҳафталик дайжест: Ўзбекистон ва халқаро майдонда рўй берган энг сара воқеа ва ҳодисалар

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди, муҳим қарорлар қабул қилинди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

 

“Ўзбекистон темир йўллари” тузилмаси ўзгарди

Фото: railway.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 октябрдаги 375-сонли қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритилди.

>> Батафсил

 

Туркманистон президенти билан учрашув

Фото: turkistonpress.uz

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов Ашхободда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

>> Батафсил

 

Ўзбекистонда янги электр узатиш линияси қурилиши бошланди

Фото: nb.kz

«Ўзбекэнерго» АЖ Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисмида «220 кВ ли Тахиатош ИЭС — Хоразм нимстанцияси — Саримой аҳоли яшаш жойи (Хоразм вилояти) электр узатиш линияси қурилиши» лойиҳаси доирасида юқори вольтли электр узатиш тармоғи қурилишини бошлади.

>> Батафсил

 

Ўзбекистон ва Россиянинг “Яшил йўлаги"

Фото: © Sputnik

Ўзбекистон ва Россия ноябрь ойи охирига қадар “Яшил йўлак” тизими ташкил қилиш борасидаги шартномаларни имзолаши кутилмоқда.

>> Батафсил

 

Самарқанд вилоятида 2 туман ҳокими алмаштирилди

Фото: Uz24

"Каттақўрғон шаҳар ҳокими Шуҳрат Раҳмонов ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди. Баҳодир Сайфуллаевич Саъдуллаев вилоят ҳокими тавсиясига кўра шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди".

>> Батафсил

 

Афғонистонга Ўзбекистон томонидан ёрдам

Фото: inforeactor.ru

Тошкент нафақат Қобулнинг Афғонистонда тинчликни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини, балки "Толибон" радикал гуруҳи билан ярашув жараёнини аниқ ҳаракатлар билан қўллаб-қувватлаши мумкинлигини маълум қилди.

>> Батафсил

 

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни табриклади

Фото: Reuters

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 10 ноябрь куни Дональд Трампни сайловдаги ишончли ғалабаси ва Америка Қўшма Штатлари Президентлигига сайланганлиги муносабати билан табриклади.

>> Батафсил

 

Янги виртуал қабулхона

Фото: Kun.uz

2016 йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади.

>> Батафсил

 

Абдулла Орипов Тошкентдаги «Чиғатой» қабристонига дафн этилди

Фото: Kun.uz

10 ноябрь куни Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов ватанида ерга қўйилди.

>> Батафсил


Шавкат Мирзиёев Абдулла Ориповнинг дафн маросимида иштирок этди ва ҳамдардлик билдирди

Фото: AbdullaOripov.com

Ўзбекистон мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг Дўрмонда ўтган дафн маросимида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган ва марҳумнинг Дўрмондаги ҳовлисида таъзия билдириш учун келганларни кутиб олган.

>> Батафсил

 

Тошкентда фундаментал ва амалий физика масалаларига бағишланган халқаро симпозиум бошланди

Симпозиумда жаҳоннинг 26 мамлакатидан 85 нафар физик олим ва тадқиқотчилар иштирок этди. Тадбирни Ўзбекистон Фанлар академияси президенти академик Шавкат Салихов ва Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Аваз Марахимов қутлов сўзи билан очиб берди.

>> Батафсил

 

The Financial Times: электрон ҳукумат — келажакда Ўзбекистоннинг жадал ривожланишини ҳаракатлантирадиган куч

Фото: Sputnik

Буюк Британиянинг The Financial Times газетасида "Ўзбекистон: электрон ҳукумат вакиллик демократияси ва давлат шаффофлигини оширишни таъминлайди" сарлавҳаси остида мақола чоп этилди.

>> Батафсил

 

X5 Retail Group Ўзбекистондан мева-сабзавот харид қилади

Иллюстратив сурат

Ўзбекистонда 8-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида хорижий компания ва ҳамкорлар билан амалий учрашувлар ташкил этилди. Хусусан, шундай музокараларнинг бирида «Агро-Лайн» ва Х5 Retail Group ўртасида 117 млн долларлик шартнома имзоланди.

>> Батафсил


Автомобиль ҳайдовчилари орасидаги миш-миш нақадар асосли?

Фото: Telegram.me

Facebook ва Telegram каби ижтимоий тармоқларидаги хабарларга кўра, давлат автомобиль рақамлари: “платина”, “олтин”, “кумуш” ва “бронза” деб номланган тўрт тоифага ажратилганини кўриш мумкин.

>> Батафсил

 

Дорихоналарда мавжуд бўлиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тузилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бўйича бош бошқармаси дорихоналарда мавжуд бўлиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати лойиҳасини тайёрлади.

>> Батафсил

 

Ўзбекистон Тайвань ва Тибетнинг мустақиллигига қарши

Фото: mfa.uz

Ўзбекистон Тайвань ва Тибетни Хитойнинг ажралмас қисми сифатида қабул  қилишини тасдиқлади.

>> Батафсил

 

Саакашвили истеъфога чиқди

Фото: © РИА Новости

Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили истеъфога чиққани ҳақида маълум қилди.

>> Батафсил

 

АҚШнинг янги 45-президенти

Фото: vergecampus.com

Дональд Трамп Сайловчилар коллегиясида 276 нафар сайловчига эга бўлиб, АҚШнинг 45-президенти бўлди.

>> Батафсил

 

АҚШнинг янги кузири: Дональд Трамп

Фото: Getty Images

Миллиардер Дональд Трамп АҚШ президентлик сайловида ғолиб бўлди. У бу лавозимга бир йилгина кураш олиб боргани йўқ. Миллиардер илк бора президент бўлиш орзуси хусусида 30 йил муқаддам эълон қилган эди.

>> Батафсил

 

Жанубий Кореяда илк марта президент сўроқ қилиниши мумкин

Фото: wionews.com

«Президентни сўроқ қилиш шу ҳафтадаёқ бўлиб ўтиши кутилмоқда. Лекин сўроқ ўтказилмаслиги ҳам мумкин. У ҳолда сўроқ Чхве Сун Силга ҳукм чиқарилганидан кейин ўтказилади», — дея қайд этилган Сеул прокуратурасида.

>> Батафсил

 

Афғонистон парламенти беш вазирни истеъфога чиқарди

Фото: Sputnik

Афғонистон парламенти бесамар фаолияти учун уч нафар вазирни, шунингдек, эртаси куни яна икки нафар вазирни ишдан четлатди.

>> Батафсил

 

Қирғизистон президенти Жээнбековни республика бош вазирлигига тайинлади

Фото: Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Сооронбай Жээнбековни республика бош вазири этиб тайинлади.

>> Батафсил

 

Хитойда юқори мартабали амалдор пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди

Фото: © AP

Хитой Халқ сиёсий маслаҳатлашув кенгашининг Гуандун вилоятидаги қўмитаси собиқ раиси Чжу Минго 21 миллион доллар миқдорида пора олганликда айбдор деб топилган ва уни қатл этиш ҳукми чиқарилган.

>> Батафсил


Видео: мексикалик қотил футболчи

Интернетда Мексиканинг Тулансинго шаҳрида ҳаваскор жамоалар ўртасида кечган учрашув вақтида ўйин ҳаками Виктор Трехонинг футболчи томонидан ўлдирилиши тасвирланган видео пайдо бўлди.

>> Батафсил

 

Макгрегор Альваресни енгиб, 2та вазн тоифасида чемпион бўлган UFC тарихидаги илк спортчига айланди

Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси, ўрта енгил вазнда (61-66 кг) UFC жаҳон чемпиони камари соҳиби Конор Макгрегор енгил вазндаги (66-71 кг) жаҳон чемпиони, америкалик Эдди Альваресга қарши кечган жангда ғолиб бўлди.

>> Батафсил

 

Виталий Денисов Осиёнинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиларидан бири сифатида эътироф этилди

Фото: eurosport.com

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив Москва клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Football Channel Asia портали томонидан октябрь ойида энг яхши ўйин намойиш этган осиёлик футболчилар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.

>> Батафсил

 

Аргентиналик мухлислар Мессининг термадан кетишини талаб қилишмоқда

Маҳаллий матбуот берган хабарларга кўра, Аргентинанинг Бразилиядан мағлубиятга учрашига мухлислар жамоа сардори Лионель Мессини айблашмоқда.

>> Батафсил

 

Fortune журнали йил тадбиркорини аниқлади

Fortune журнали дунёда тадбиркорлар орасидан энг яхшиларини аниқлаб олди ва «Йил тадбиркорлари» рейтингини эълон қилди.

>> Батафсил

Top