Якунланиб бораётган 18 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида. 

Тошкент метросида Россияда ишлаб чиқарилган янги инновацион вагонлар пайдо бўлиши мумкин

Россиянинг "Трансмашхолдинг" компанияси Тошкент метрополитени вагонлар таркибини модернизация қилишда иштирок этмоқчи.

>>>  Батафсил.

Видео: Эрдўған Самарқандда. Ўзаро муносабатларда янги саҳифа


Суратлар: tccb.gov.tr

Туркиянинг Haberturk телеканали мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифидан фоторепортаж уюштирди.

>>>  Батафсил.

Шавкат Мирзиёев ва Эрдўған 3 соатга яқин вақт давомида юзма-юз мулоқот қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Самарқандда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди.

>>>  Батафсил.

Миллий телеканалларда Шавкат Мирзиёев ҳақида фильм намойиш этилди

ЎзМТРКнинг «Ўзбекистон» ва «Ёшлар» телеканалларида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди.

>>> Батафсил.

ЕИ ва АҚШ ўртасидаги эркин савдо битими барбод бўлиши мумкин


Фото: © AP

ГФР канцлер Ангела Меркелнинг баёнот беришича, айни вақтда АҚШ ва ЕИ ўртасида эркин савдо битимини тузиш истиқболларини кўрмаяпти.

>>>   Батафсил.

Азонни тақиқлаш – Қуддусда мусулмонлар мавжудлигини рад этишга уринишдир

Туркия дин ишлари бўйича қўмита раҳбари Меҳмет Гермез Исроил Кнессет томонидан азонни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамасини қоралади.

>>>  Батафсил.

Обама: Трамп АҚШнинг Россияга нисбатан сиёсатини тўлақонли давом эттирмайди


Фото: © AP

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Вашингтоннинг Россияга нисбатан сиёсатини тўлақонли давом эттирмайди, деб ҳисобламоқда АҚШ президенти Барак Обама.

>>>  Батафсил.

Иванка Трамп отасининг Япония бош вазири билан учрашувида иштирок этди


Фото: politico.com

Америкалик тадбиркор аёл ва АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка отасининг Япония бош вазири Синдзо Абэ билан мулоқотида қатнашди.

>>>  Батафсил.

АҚШнинг навбатдаги нишони Эронми?


Фото: © Fotolia

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп маъмуриятида давлат котиблигига номзод, АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Жон Болтон Яқин шарқ минтақасида узоқ муддатли хавфсизликни таъминлаш омилини билдирди.

>>>  Батафсил.

Volkswagen салкам 4 млрд евро тежаш учун неча минг ходимини қисқартиришини билдирди

Германиянинг Volkswagen компанияси касаба уюшмалари билан 23 минг нафар иш ўрнини қисқартириш ва 3,7 млрд евро маблағни иқтисод қилиш борасида келишувга эришди.

>>>  Батафсил.

Burger King Собчакнинг ўғлига ажойиб исм таклиф қилди


Фото: © RIA

Burger King фаст-фуд ресторанлари тармоғи бугун, 18 ноябрь куни оналик бахтига эришган телебошловчи Ксения Собчакка реклама ҳамкорлигини таклиф этди.

>>>  Батафсил.

Фаррух Зокиров жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди

Ўзбекистон халқ артисти, "Ялла" гуруҳи солисти Фаррух Зокиров жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди.

>>>   Батафсил.

Hyundai компанияси Хитой бозори учун махсус седанини тақдим этди

Жанубий Корея автомобиль гигантининг янги модели Хитой бозори учун махсус ишлаб чиқилган. Шу боис, унинг расмий тақдимоти ҳам Гуанчжоу автокўргазмасида бўлиб ўтди.

>>>   Батафсил.

АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи аниқланди

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте премьер-лиганинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

>>>  Батафсил.

ЖЧ учун саралаш босқичи ўйинлари бекор қилиниши мумкин


Фото: Goal.com

ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати форматига киритилиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

>>> Батафсил.