Ўзбекистон | 13:15 / 04.03.2020
60958
3 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда аудиоси тарқаб кетган ҳоким ишдан олинди. Зоир Мирзаев уни вилоят шаънига доғ туширишда айблаганди

Миришкор туманида маҳалла раисларини сўкиб ҳақоратлаган ҳоким Бахтиёр Ражабов ишдан олинди.

Бахтиёр Ражабов / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси вақтида туман ҳокими Бахтиёр Ражабов ишдан олинди. Бу ҳақдаги маълумот Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тасдиқланди.

Сессияда нутқ сўзлаган вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Бахтиёр Ражабовни халқ билан ҳисоблашмасликда айблаган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этган йиғилишда туманга янги раҳбар тайинланган.

Эндиликда Миришкор туманига Ғ.Бегалиев янги раҳбар этиб тайинланган. У шу вақтгача Қарши тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Ғайрат Бегалиев / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовга тегишли экани айтилган аудиоёзувда ҳоким йиғилиш иштирокчиларини пул тушумларини ўз вақтида таъминламагани учун турли сўзлар билан ҳақоратлагани ва сўккани, шунингдек, баъзиларни ургани эшитилган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бу аудио бўйича муносабат билдириб, Бахтиёр Ражабов 28 февраль кунги йиғилишда қўл остидагиларни ҳақорат қилганини тасдиқлади, Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳам ушбу хабар бўйича муносабат билдирди.

3 март куни Қашқадарё вилоят ҳокимлигидаги кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди ва унда вилоят раҳбари Зоир Мирзаев Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоси бўйича муносабат билдирди.

«Иш фаолиятимизнинг кўп қисми ҳокимлар ва раҳбарларни тартибга чақириш билан ўтиб кетяпти. Миришкорнинг зўравон ҳокими ўз хатти-ҳаракати билан вилоят номига доғ туширди. Бирор бир ҳокимда яхши ташаббус кўрмаймиз, одамларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида улар таклиф ҳам бермайди. Афсуски, замон ўзгараётганини сиз раҳбарлар сезмаяпсизлар», деганди у.

  • Маълумот учун, Бахтиёр Эштемирович Ражабов 2018 йилгача Қашқадарё вилоятининг Косон туманига раҳбарлик қилган, 2018 йилнинг декабрида ишдан олинган, аммо 2019 йилнинг мартида у Қарши шаҳри ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланган, кўп ўтмай вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига айланган, аммо 2019 йил октябрида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ишдан кетгач, унинг ўринбосарлари қаторида Бахтиёр Жўраев ҳам лавозимидан озод этилган ва Миришкор тумани ҳокими лавозимига тайинланганди. Ўшанда Бахтиёр Ражабовга ва Хуррам Жўраевга Ўзбекистон президенти «сўнгги имкон» бераётгани таъкидланганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан