АҚШ суди Ғофур Раҳимовнинг арзномасини рад этди
Вашингтон суди Ўзбекистон фуқароси, Халқаро бокс ассоциациясининг собиқ президенти Ғофур Раҳимовнинг АҚШнинг уюшган жиноятчилик учун киритиладиган санкциялари рўйхатидан чиқариш ҳақидаги арзномасини қондиришни рад этди.
![](https://storage.kun.uz/source/6/5B23TYD0uCmtuKPehMOGPzDhgj2_Wh3x.jpg)
Фото: KUN.UZ
Бу ҳақда АҚШ суд тизимининг электрон маълумотлар базасида эълон қилинган расмий ҳужжатида маълум қилинган.
АҚШ молия вазирлигининг санкциялар қўлланишининг қонунийлиги учун жавоб берувчи Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) 2012 йилда Раҳимовни собиқ иттифоқ фуқаролари ташкил этган “Биродарлик ҳалқаси” халқаро жиноий тармоғи фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб, унга нисбатан санкциялар киритган. 2017 йилда АҚШ молия вазирлиги Раҳимовга қарши киритилган санкциялар талқин қилинишини ўзгартириб, уни жиноий авторитетлар тармоғини қўллаб-қувватлашда айблаган. Ўз навбатида Раҳимов ушбу қарорни ноқонуний деб атаб, ўзига қўйилаётган айбловларнинг нимага асослангани унга тегишлича маълум қилинмаганини айтган.
“Суд арзчининг санкциялар рўйхатига киритилгани асосли бўлгани ва жорий тартибда у бўйича баҳслашиш самарасиз эканлиги ҳақидаги қарорга келди”, дейилган федерал судья Жеймс Босберг қарорида.
“Молия вазирлигининг суд томонидан видеоалоқа бўйича кўрилган махфий маълумотлари Раҳимовнинг (эҳтимолий) жиноятлари ва “қонундаги ўғрилар”нинг жиноятлари ўртасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги маълумотларни сақлайди. У судга ушбу қарорни рад этувчи бирорта маълумот тақдим қилмаган ва фақатгина молия вазирлиги маълумотлари етарлича эмаслигини айтиш билан кифояланган”, дейилган судья қарорида.
“Агар арзчи ўзининг санкциялар рўйхатидан чиқарилиши ҳақидаги арзномаси бўйича Хорижий активларни назорат қилиш бошқармасининг қарорини нотўғри ёки етарлича асосланмаган деб ҳисобласа, у чиқарилаётган қарор бўйича судда баҳслашиши мумкин”, деб айтган судья.
Тавсия этамиз
Трамп Путин ва Зеленский билан қўнғироқлашди. Асосий маълумотлар
Жаҳон | 13:32
Тошкент бозорларида патта нархи ошади. Савдогарлар нима дейди?
Ўзбекистон | 19:32 / 10.02.2025
Сертификатга эга ўзбек тили ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама берилади
Ўзбекистон | 16:36 / 10.02.2025
Қуёш энергияси орқали даромад олиш: Ўзбекистонда қуёш панеллари билан бизнес фаолияти
Ўзбекистон | 15:00 / 10.02.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 20:07
-
Тошкентда 2024 йилда ЙТҲ оқибатида 91 киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон | 20:04
-
Ўзбекистон элчиси Литва президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Жаҳон | 20:02
-
Россияда электрон чақирув қоғози реестри ишга тушди ва фуқаролар учун чеклов жорий этиш бошланди
Жаҳон | 20:00
Мавзуга оид
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/ILQXLN8510pQnf6-v_EdR4cyH0XFRaS3_medium.jpg)
12:06
«2014 йилги чегараларга қайтиш нореал». Пентагон раҳбари Украина, НАТО ва тинчликпарвар кучлар ҳақида
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/De0jzxuvWXSEMfhSHpXyQPy9pLrs9QRh_medium.jpg)
11:12
АҚШ Украина билан иқтисодий битим тузмоқчи
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/J6pIhVGWCZRG1NmkZPO6CTSmsaKZugyS_medium.jpg)
23:11 / 12.02.2025
АҚШ Марк Фогел эвазига россиялик Александр Винникни озод қилади
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/5Bf_Awmn43zD5VWQaWDmY2bP7zkhzf9t_medium.jpg)
21:56 / 12.02.2025