Нотариф чекловлар фонида Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин қисқарди
2025 йилнинг январ ойида Ўзбекистонга енгил автомобил импорти қиймат жиҳатдан 7 баробардан кўпроққа, миқдор жиҳатдан эса 5,6 баробарга қисқарди. Энг катта камайиш гибрид автомобиллар импортида кузатилган – 31 баробар. Электромобиллар ва бензинли енгил автомобиллар импортидаги қисқариш эса мос равишда 6,7 баробар ва 2,5 баробар бўлган.

2025 йилнинг январ ойида Ўзбекистонга қиймати 31 млн долларлик 1796 дона енгил автомобил импорт қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитасининг ойлик ҳисоботида келтирилган.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг мос даврида 221,4 млн долларлик 10 минг 152 дона енгил автомобиллар импорти амалга оширилган. Ўтган бир йил давомида автомобил импорти қиймат жиҳатдан 7 баробардан кўпроққа, миқдор жиҳатдан эса 5,6 баробарга қисқарган.
Энг катта камайиш гибрид автомобиллар импортида кузатилган – 31 баробар. Электромобиллар ва бензинли енгил автомобиллар импортидаги қисқариш эса мос равишда 6,7 баробар ва 2,5 баробар бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб импорт қилинган автомобилларни божхона ҳудудида эмас, Пискентдаги полигонда техник синовлардан ўтказиш бошланганди. Шунингдек, якка тартибда ёки хусусий тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган машиналар учун электромагнит мослашувчанлик текшируви ҳам жорий қилинди. Автополигоннинг мавжуд қуввати реал талабдан бир неча баробарга камлиги импорт ҳажмининг кескин қисқаришига таъсир қилаётган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронда қум бўронлари сабаб 800 дан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилди
Жаҳон | 04:48
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
Мавзуга оид

23:20 / 03.05.2025
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди

22:42 / 03.05.2025
АҚШда жисмоний шахслар буюртма қилган хорижий товарлар учун божсиз режим бекор қилинди

14:14 / 01.05.2025
Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 баробарга ошди

11:55 / 26.04.2025