Ўзбекистонда коронавирус сабаб жума намозлари вақтинча тўхтатилмоқда
Масжидлардаги бошқа намозлар карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўқилиши белгиланди.
![](https://storage.kun.uz/source/7/kAOI4n9qf_L6J1z82PYB_neO1fmHy4ao.jpg)
Пандемия янада авж олишининг олдини олиш мақсадида жума намозлари вақтинча ўқилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди.
Қайд этилишича, бошқа намозлар ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади.
Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян тақиқланади.
Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.
“Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади. Марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда юртдошларимиз ўз хонадонларида, оила даврасида бажарсинлар, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб турсинлар”, – дейилади фатво матнида.
Шунингдек, Қурбон ҳайити намози ҳам ўқилмайдиган бўлди. Ўрнига уйда Зуҳо намози ўқиш тавсия этилди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда умумий овқатланиш шохобчаларининг 08:00дан 20:00гача ишлаши тартиби амалда сақланиб қолмоқда.
6 июлдан бошлаб мамлакатда барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилган.
1 августдан бошлаб, тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланган.
Тавсия этамиз
Трамп Путин ва Зеленский билан қўнғироқлашди. Асосий маълумотлар
Жаҳон | 13:32
Тошкент бозорларида патта нархи ошади. Савдогарлар нима дейди?
Ўзбекистон | 19:32 / 10.02.2025
Сертификатга эга ўзбек тили ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама берилади
Ўзбекистон | 16:36 / 10.02.2025
Қуёш энергияси орқали даромад олиш: Ўзбекистонда қуёш панеллари билан бизнес фаолияти
Ўзбекистон | 15:00 / 10.02.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Харидларни қандай тежаш мумкин? GoBozor ўзбекистонликлар учун фойдали ечимларни таклиф этади!
Жамият | 19:00
-
Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида 22 киши жароҳатлангани маълум бўлди
Ўзбекистон | 18:59
-
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди
Иқтисодиёт | 18:32
-
Трамп ва Путин урушни тугатишни 1,5 соат муҳокама қилди
Жаҳон | 18:32
Мавзуга оид
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/IOnyRCLLT09d_E4TEm21lB68VWXnBIHn_medium.jpg)
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/10/wEk79nTBgCWQzmDVz_S7EIv3dbFHohLW_medium.jpeg)
17:08 / 30.08.2024
Тошкентдаги Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда қайта қурилмоқда
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/10/iIIC0wFL3x-NGBuzBjBy3rKfolo7wk4p_medium.jpg)
07:25 / 13.06.2024
Тошкентда масжидлар атрофидаги йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/10/uJ0Qbw8_peQz4llxZJVib3TA7_deEuQd_medium.jpg)
13:06 / 10.05.2024