Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон телеканали «Uzavto Motors» монополияси ҳақида лавҳа тайёрлади
Қозоғистоннинг «Хабар24» канали «Uzavto Motors» монополияси ҳақида лавҳа тайёрлади.
Лавҳада олдиндан пулини тўлаб, автомобилини ололмаётган ўзбекистонликлар 30 мингдан ошгани ва шунга қарамай, «Uzavto Motors» Тожикистонда ўз дилерлик пунктини очгани айтилган.
Ўз навбатида, депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, автомобилини ололмаётган истеъмолчиларга автомобил етказиб бериш имконияти йўқ бўлса, айни вақтда хориж автомобилларига нисбатан божларни тушириш энг тўғри йўлдир.
«Мамлакат ичида ҳурмати деярли қолмаган монополистдан халққа фойда йўқлиги аллақачон маълум бўлган. Ҳатто Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу ҳақида айтиб ўтган.
Шунча зарари етмагандек ушбу «имтиёзхўр монополист»нинг халқаро ҳамжамият ва хорижда ҳам мисқоллаб йиғилган мамлакат обрўси, имижини тушириб, ўзбекистонликларни бошқа халқлар олдида кулгига қолдираётгани аламли!
Ҳақини тўлаб, автомобилини ололмаётган истеъмолчиларга автомобил етказиб бериш имконияти йўқ бўлса, айни вақтда хориж автомобилларига нисбатан божларни тушириш энг тўғри йўл. Буни ҳукуматдаги амалдор ва мутахассислар қўллаб-қувватлашлари керак», деб ёзади Расул Кушербаев.
Аввалроқ, Тошкентда автосаноат монополияси ва узун навбатларга бағишланган стрит-арт пайдо бўлди ва ўчириб юборилгани хабар қилинганди.
4 сентябрь куни Тошкентда UzAuto Motors компаниясининг монополияси ва бунинг ортидан автомобиллар учун пайдо бўлаётган узундан узун навбатларга бағишланган кўча суратлари пайдо бўлди.
Автомонополияга аталган стрит-арт Чилонзор туманидаги, АҚШнинг собиқ элчихонаси биноси деворларига туширилган. Муаллиф – @inkuzart тахаллусли кўча рассоми.
Суратлар орқали муаллиф автосалонларда машина харид қилиш учун навбатда турганлар дуч келадиган яна бир муаммо “шапка” тизимини қизғиш бош кийими тимсолида эслатиб ўтган.
5 сентябрь куни рассом деворга чизилган ушбу тасвирлар ўчирила бошланганини маълум қилди. 6 сентябрь куни тарқалган суратларда эса тасвирланган навбатлар аввалига анча камайиб қолгани, кейинроқ бутунлай ўчириб юборилганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
21:44 / 28.01.2026
Тўқаев қўшни давлатдан Қозоғистон орқали $14 млрд хорижга ўтказилганини айтди
08:43 / 28.01.2026
Ижтимоий тармоқлар ва болалар: Қозоғистонда чекловлар кўриб чиқилмоқда
09:20 / 24.01.2026