Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
16 ноябрдан бензин нархлари ошади
Фото: ТАСС
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, 2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари:
Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр этиб белгиланди.
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилади:
аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат;
аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:
иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;
бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м.
Бунда аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда:
базавий норма доирасида – белгиланган тариф бўйича;
базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ электр энергияси нархи 16 ноябрдан ошиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026