Ўзбекистон | 14:58 / 19.12.2022
6005
2 дақиқада ўқилади

Онкология маркази ва унинг иккита филиали савдоси жамоатчилик эътирозидан сўнг тўхтатилди

Аукционга қўйилган Республика онкология маркази ҳамда унинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари савдоси бугун бўлиб ўтиши керак эди. Учта шифохона ҳам буюртмачининг билдиргисига асосан савдодан олинган.

Республика онкология маркази ҳамда унинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари ҳукуматнинг яширин қарорига асосан бино-иншоотлари билан сотувга қўйилгани кўплаб муҳокамаларга, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

Аукционга қўйилган шифохоналарнинг савдоси бугун, 19 декабр куни бўлиб ўтиши керак эди. Лекин буюртмачининг билдиргиси билан савдо вақтинча тўхтатилган ва лотлар савдодан олинган

Олдинроқ Kun.uz манбаси марказнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари бинолари сотувдан олингани, аукционда фақат Республика онкологияси маркази биноси сотилиши, марказ янги қурилаётган онкология комплексига кўчиб ўтишини билдирганди.  

Мавзуга оид