Сенатор: аёл ҳомиладорликка ҳам, уни сунъий равишда тўхтатишга ҳам мажбурланмайди
Юридик ва жисмоний шахслар фуқароларнинг репродуктив ҳуқуқларини амалга ошириши билан боғлиқ ахборотни сир сақлаши шарт, деб белгилаб қўйилмоқда. Бу ҳақда сенатор Зайниддин Низомхўжаев «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги қонунга муносабат билдириб, шундай деган.
Низомхўжаевнинг айтишича, аҳоли репродуктив саломатлигини яхшилашнинг асосий ғояси эркак ва аёллар бепуштлигининг олдини олиш ва даволаш тизимини қонунчилик базасини мустаҳкамлашдан иборатдир.
«Фуқаролар ўз репродуктив саломатлигини сақлашда ўзининг репродуктив саломатлиги тўғрисида ишончли ва тўлиқ ахборот олиш, туғилишни тартибга солишнинг хавфсиз усулларидан ва контрацепциядан фойдаланиш, ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш каби қатор ҳуқуқларга эга.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, юридик ва жисмоний шахслар фуқароларнинг репродуктив ҳуқуқларини амалга ошириши билан боғлиқ ахборотни сир сақлаши шарт деб белгилаб қўйилмоқда.
Шунингдек, Қонунда аёлларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш ва она бўлиш ҳуқуқи, эркакларнинг ҳамда вояга етмаган шахсларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш масалалари батафсил очиб берилган», - дейди у.
Қонунга кўра, аёлни ҳомиладорликка, уни сунъий равишда тўхтатишга ва контрацепцияга мажбур қилиш мумкин эмас. Эркакларга ва вояга етмаган шахсларга уларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш соҳасида ахборот бериш аноним тарзда ва махфий амалга оширилади.
Қонунда ЭКО, яъни сунъий экстракорпорал уруғлантириш масаласига алоҳида урғу берилган. Сенат йиғилишида маъруза қилган сенаторнинг айтишича, ЭКО фақат расмий никоҳда яшаётган эр-хотин учун рухсат берилиши назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024