Ўзбекистон | 16:00 / 02.02.2021
8492
4 дақиқада ўқилади

Cotton Campaign: Ўзбекистон глобал миқёсда рақобат қила олади

Ўзбекистон пахта далаларида мажбурий меҳнатга барҳам бериш мақсадида ташкил этилган Cotton Campaign ҳамасосчиси Bennett Freeman ишонч билдиришича, мамлакат ҳукумати пахта етиштириш соҳасида мажбурий меҳнатни йўқотиш бўйича мамлакат ҳукуматининг қатъияти мустаҳкам ва ўзгармас бўлиб қолади. Фриман Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ташкил этилган «Муносиб меҳнат орқали барқарор ривожланиш сари» давра суҳбати чоғида шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

«Биз ХМТ (Халқаро меҳнат ташкилоти)нинг Учинчи томон мониторинги чоралари аҳамиятини ҳамда фуқаролик жамияти ҳисобдорлиги ва уйғун назоратининг муҳим ўрнини англаймиз. Бутун дунёни ва ушбу мамлакатни қамраб олган пандемиянинг мураккаб шароитида мониторинг олиб борганларни қутлаймиз», - деди Bennett Freeman онлайн тартибда ўтказилган давра суҳбатида.

Унинг қайд этишича, илк маротаба Ўзбекистоннинг айрим туманларидаги пахта далаларида мажбурий меҳнат кузатилмаган. Бу эса, ҳақиқатда ижобий ҳодисадир.

«Бироқ, биз иқтисодиётни тикланганидан сўнг, мажбурий меҳнатни қисқартириш учун зарур бўлган ишга ёллашнинг мустақил тизимида катта олға силжишни кузатмадик. Шу боис, биз мазкур ҳолатга катта эътибор қаратишга чақирамиз.

Шунингдек, туманлар ўртасида фарқни кузатдик. Айримларида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмади, чунки уларда кўнгилли теримчилар сони юқори эди, масъуллар масъулиятни ҳис қилишди. Шу билан бир вақтда, бошқа бир туманларда мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. Бу каби ҳолатлар жойлардаги мавжуд муаммоларни намоён қилиш орқали мажбурий меҳнатга батамом барҳам бериш мумкинлигига бўлган ишончни мустаҳкамлаши керак», - деди Фриман.

Cotton Campaign ҳаммуассисига кўра, фуқаролик жамияти имкониятларини кенгайтириш ҳам муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда, чунки фуқаролик жамияти имкониятлари чекланган ҳолда, ҳатто айрим ҳолларда қатъий назоратда. Ишчилар ва фермерлар кластерлар томонидан суиистеъмолликлар қаршисида жамоавий музокаралар ва аслида меҳнат ҳуқуқларини тузатишга имкон берувчи шикоятларга эътибор қаратиш механизмларидан тўла фойдалана олмасликлари боис ожиздек кўринади.

«Фикримизча, ислоҳотларни тезлаштириш ва буни меҳнат ҳамда инсон ҳуқуқларининг тўхтовсиз мониторингини амалга ошира оладиган ННТларни содда ва тезроқ рўйхатдан ўтказиш воситасида фуқаролик жамиятларининг кенгроқ иштироки орқали таъминлаш мумкин. Бундан ташқари, биз ишчиларнинг ҳуқуқлари, жумладан жамоавий музокаралар ўтказиш ҳуқуқи ва бирлашмаларга аъзо бўлиш, хусусан, мустақил касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайганини олқишлаймиз», - деди Бэнет Фриман.

Унинг фикрича, бундай қулай муҳит қонунан ва сиёсатга мувофиқ мажбурий меҳнатга йўл қўймайдиган, аммо Ўзбекистонга келиш учун қизиқиш билдирадиган жаҳон кийим-кечак брендларини жалб қилиш учун ҳам зарур. Мазкур брендлар Ўзбекистонда етказиб берувчиларни қидириш ва ишлаш билан боғлиқ хавотирлар пасайиб бораётганига, ислоҳотлар ортга қайтмаслигига ишонч ҳосил қилишга муҳтождирлар. Глобал брендлар глобал имкониятларга эга экан, меҳнат ҳуқуқи ва инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши борасида глобал кутилмалар билан тўқнашади.

Cotton Campaign фикрича, 2017 йил охиридан бери ўтган атиги 3 йил ичида тарихий натижаларга қўлга киритилган ва муваффақиятлар нафақат кўзга ташланмоқда, балки юксак марраларга эришишга яқин қолмоқда.

Ўзбекистон жаҳон стандартлари ва илғор амалиётга содиқ қолар экан, глобал миқёсда рақобат қила олади ва ўз халқи турмушини фаровонлаштира олади.

Мавзуга оид