Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ МХХ марказий биноси бир ой ичида сотилади
Тошкент марказидаги Сайилгоҳ кўчасида жойлашган, Давлат хавфсизлик хизмати (собиқ МХХ)га тегишли бўлган бино биринчи ярим йиллик охирига қадар сотилади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов маълум қилди.
«Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги сўнгига қадар 550 дан ортиқ давлат активлари, хусусан, «Пойтахт» бизнес-маркази, «Малика» савдо мажмуаси, «Ичан қалъа» меҳмонхоналари ва Тошкент марказидаги маъмурий бино (собиқ МХХ биноси) каби йирик мол-мулклар сотилиши кутилмоқда», – деди Ортиқов 27 май куни Тошкентда бўлиб ўтган халқаро хусусийлаштириш форумидаги нутқида.
Эслатиб ўтамиз, ДХХ Марказий аппарати 2018 йилда мазкур бинодан кўчиб чиққан эди. 20 219 кв.м. майдонга эга объект 2020 йил октябрдаги президент қарори асосида сотувга қўйилган.
Аввалроқ, Дававтив собиқ МХХ биносини сотиб олиш бўйича 3та таклиф келиб тушганини маълум қилганди.
Бинонинг бўлғуси эгаларига ушбу объектдан офис, савдо, савдо-кўнгилочар, маданий-ҳордиқ, спорт, туристик ва бошқа хизматлар кўрсатиш мақсадида фойдаланиш талаби қўйилади.
Мавзуга оид
12:38 / 10.11.2025
Давлат департаменти: Ўзбекистон АҚШдан кичик АЭС реакторлари сотиб олади
16:17 / 20.10.2025
Аксилкоррупция агентлиги UzPost'ни хусусийлаштиришда шаффофликни талаб қилди
09:00 / 19.10.2025
Таппи қилишга чорлов ва Тошкент учун янги аэропорт — ҳафта дайжести
15:36 / 13.10.2025