Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда кунига ўртача 15та янги боғча очиляпти
Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуджон Йўлдошев Халқаро пресс-клуб сессиясида янги ташкил этилаётган мактабгача таълим ташкилотлари ҳақида гапириб ўтди.
«Президентимиз мурожаатида ўтган йили 5722та мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилганига тўхталди. Бу – Ўзбекистон тарихида кўрилмаган ўзгаришлар. Агар бир йилда 365 кун борлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 15да МТТ ташкил топяпти», – деди Йўлдошев.
2019 йили Ўзбекистонда мактабгача таълим қамрови 38 фоиздан 52 фоизга кўтарилган. 2020 йил охирига қадар бу кўрсаткични 60 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Бунга бюджетдан 130 миллиард сўм ажратилади. Бу жараёнда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам бевосита иштирок этади.
Мавзуга оид
10:11 / 06.02.2026
Ўрта махсус маълумотли тарбиячилар 5+1 дуал тизимда олий маълумот олади
15:44 / 05.02.2026
Мактабгача таълимда дуал таълим асосида бакалаврлар тайёрланади
11:28 / 05.02.2026
Қамрови паст ҳудудларда хусусий боғчаларга янги имтиёзлар берилади
10:49 / 05.02.2026