Спорт | 09:57 / 10.10.2021
39038
2 дақиқада ўқилади

Нокдаунлар алмашинуви ва якуний нокаут. Фьюри Уайлдер билан қарама-қаршиликка нуқта қўйди

Трилогиядан кейин реваншга ҳожат қолмади.

Фото: MIKEY WILLIAMS/TOP RANK INC VIA GETTY IMAGES

Лас-Вегасдаги «Ти-Мобайл» аренасидаги бокс оқшомининг асосий тўқнашувида оғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби, 33 ёшли британиялик енгилмас боксчи Тайсон Фьюри (32-0-1, 22 КО) ва америкалик собиқ жаҳон чемпиони (WBC), 35 ёшли Деонтей Уайлдер (42-2-1, 41 КО) ўртасида учинчи реванш-жанг бўлиб ўтди.

Жанг 11 раундда Тайсон Фьюри ижросидаги нокаут билан якун топди.

Учинчи раунддаёқ Деондей Уайлдер нокдаун ҳолатига тушганди, аммо у саноқ охирида ўрнидан тура олди, тўртинчи раундда эса сенсацион равишда Тайсон Фьюрининг ўзи икки марта нокдаун ҳолатига тушди.

Фото: Twitter / DAZNBoxing
Фото: Twitter / DAZNBoxing

Шундан кейин томонлар эҳтиёткорликни сақлаган ҳолда жанг олиб боришди, аммо америкалик боксчининг кучи тугаб борди ва британиялик боксчи жангнинг якуний раундларида устунликни қўлга олди. 11-раундга келиб эса рақиб нокаут ҳолатига туширилди.

Фото: Twitter / DAZNBoxing
Фото: Twitter / DAZNBoxing

Тайсон Фьюри ҳисобида 32 жанг ва шундан 31 ғалаба (22 нокаут), бир жанг дуранг билан якунланган. Деонтей Уайлдер профессионал фаолиятида 45 марта рингга чиқиб, 41тасида нокаут билан ғалаба қозонган, бир дуранг қайд этган ва икки мағлубият — иккиси ҳам Фьюри билан жангларда.

Фото: Twitter / DAZNBoxing

Фьюри ва Уайлдер ўртасида 2018 йил декабрида ўтган биринчи жангда ҳакамлар дуранг натижани қайд этган. 2020 йил февралида бўлиб ўтган иккинчи жангда эса британиялик боксчи америкаликни нокаутга учратиб, ундан WBC чемпионлик камарини тортиб олганди.

Боксчилар беллашувдан олдин тарозидан ўтган, Тайсон 125,6 кг вазн қайд этган бўлса, Уайлдер ундан енгилроқ чиққанди — 107,9 кг.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди