Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадонлар учун газ харажати калкулятори ишга туширилди
“Ҳудудгазтаъминот” томонидан хонадонлар учун газ харажати калкулятори ишга туширилди.
Фото: Kun.uz
Корхона хабарига кўра, у истеъмолчиларга фойдаланилган табиий газ учун амалдаги ва таклиф этилаётган тарифлар бўйича қиёсий ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини беради.
“Ҳудудгазтаъминот” сайтига кириб, табиий газ истеъмол калкуляторидан фойдаланиш мумкин.
Бунда, тегишли бандга ойлик табиий газ сарфини куб метрда киритиб, иситиш мавсуми ёки иситиш мавсумидан ташқари мавсумни танлаш мумкин.
Калкулятор ҳозирги тариф бўйича харажатларни, таклиф этилаётган тариф бўйича харажатларни, орадаги фарқни ҳамда ҳисоблаш формуласини чиқариб беради.
Аввалроқ, Энергетика вазирлиги истеъмолчилар учун онлайн калкуляторни тақдим этганди.
Унинг ёрдамида ҳар бир истеъмолчи таклиф этилаётган табақалаштирилган тарифлар унинг харажатларига қанча таъсир қилишини ҳисоблаб кўриши мумкин. Бундан ташқари, истеъмолчилар шахсий кабинетлари орқали қайси ойда қанча электр ишлатганликларини онлайн кўра олади.
Мавзуга оид
12:57 / 07.09.2025
“Сибир кучи–2” битимига Трамп туртки бердими?
14:25 / 05.09.2025
Андижонда ёнилғи ташувчи автомобилдан газни тўкиш вақтида ёнғин келиб чиқди
12:29 / 04.09.2025
Электр ва газ учун компенсация олган оилалар сони кўпайди
08:34 / 04.09.2025