Суд «UzAuto Motors» ишини қайта кўриб чиқади
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар судининг шу йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан келтирган апелляция шикоятини суд қабул қилди
Жорий йилнинг 11 декабр куни Тошкент шаҳар маъмурий суди «UzAuto Motors» ишини қайта кўриб чиқади. «UzAuto Motors»нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича шу йилнинг 30 октябр куни суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганди.
Қўмита вакиллари суднинг қароридан норози бўлиб, юқори инстанцияга мурожаат этишини билдирганди.
Kun.uz’нинг Олий суддаги манбаси маълумотига кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси апелляция шикоятини келтириб, «UzAuto Motors» аризасини қаноатлантиришни рад этиши ва янги ҳал қилув қарори қабул қилишини сўраган.
Маълумот учун, Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, аризачи «UzAuto Motors» АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан шикоят аризаси қаноатлантирилди ва Махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас, деб топилди.
Қўмитанинг бошқарма бошлиғи Улуғбек Давлатов жорий йил 26 август куни Kun.uz’га берган интервьюсида махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарор моҳияти ва воқеалар ривожи ҳақида гапириб берганди.
Судья Ғолиб Давлатов 30 октябр куни «UzAuto Motors» иши бўйича ўз қарорини шарҳлаб берганди. Шундан кейин, жамоатчиликда яна саволлар пайдо бўла бошлади. Kun.uz судьянинг ўз қарорига берган шарҳини қонун манбалари билан солиштириб кўрганди.
Мавзуга оид
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
17:18 / 14.11.2024
Электромобил бозорини қисиш учун охирги бир йилда нималар қилинди?
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларининг вагон қисмини 30 фоизга оширади
22:25 / 12.11.2024