Жамият | 19:38 / 23.06.2017
30799
5 дақиқада ўқилади

Андижондаги нуфузли касб-ҳунар коллежлари янги  ўқув йили учун ўқувчилар қабул қилади

Андижон вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги коллежлар 2017-2018 ўқув йили учун умумий таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини қабул қилади. Ушбу илм даргоҳларида ёшларнинг ҳар томонлама етук билим ва таълим-тарбия олишлари, ҳунар эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.  

ОЛТИНКЎЛ АГРОИҚТИСОДИЁТ КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ

Замонавий кўринишдаги коллеж биносида ёшларнинг 5 турдаги ҳунар эгаси бўлишлари учун ўқув устахоналари, ўқув хоналари, лингафон, компьютер хоналари, тўлиқ жиҳозланган физика ва кимё лабораториялари мавжуд.

Таълим даргоҳида қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади:

1. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги техник-механиги;
2. Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик;
3. Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш техник-технологи;
4. Тикув ва тикув-трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш технологи;
5. Компьютер инжиниринги техниги.

Отабек Хўжамов бошчилик қилаётган 45 нафардан зиёд тажрибали педагоглар таълим ва тарбия бераётган мазкур муассасада ўқувчиларни етук билим ва ҳунар эгаси бўлиб етишишлари учун тўкис шароитлар бор.

Манзил: Андижон вилоят, Олтинкўл тумани, “Ижтимоят” маҳалласи. Тел: +99874 - 354-60-52 

 

АНДИЖОН ТУМАН АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА СЕРВИС КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ

Юрт тараққиёти учун зарур бўлган мутахассисликлар бўйича илк бор ўқувчилар қабул қилаётган таълим муассасасида замонавий техника воситалар билан таъминланган ўқув хоналари, 200 ўринли ўқувчилар турар-жойи ҳамда 120 ўринли ошхона ўқувчилар хизматида. 

Касб-ҳунар коллежи қўйидаги йўналишлар бўйича биринчи марта қабул эълон қилади:

1. Компьютер инжиниринги техниги;
2. Дастурий инжиниринги техниги;
3. Тикув ва трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш техник-технологи;
4. Реклама бўйича мутахассис.

Замонавий касб-ҳунар эгаллашни орзу қилган йигит-қизларга Маннобжон Турғунов бошчилигидаги 18 нафар ўқитувчилар жамоаси таълим беради. Билим даргоҳи жорий ўқув йилида 120 нафар талаба қабул қилиши кўзда тутилган.

Манзил:  Андижон тумани, Куйганёр шаҳарчаси, Усмон Юсупов кўчаси, 53- уй.  Тел: 373- 15-56, 373-11-46.

 

АНДИЖОН ТРАНСПОРТ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ

Андижон шаҳридаги нуфузли билим даргоҳларидан бири бўлган таълим муассасасида соҳа йўналишлари бўйича замонавий технологиялар билан жиҳозланган ўқув хоналари ҳамда жуда катта билим ресурслари жамланган. 

Меҳнат бозорида талабга эга бўлган мутахассислар тайёрловчи муассаса қуйидаги йўналишлар бўйича ўқувчилар қабул қилади:

1. Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат қўрсатиш бўйича техник-механик;
2. Автоматлаштирилган тизимларга техник хизмат кўрсатиш ва созлаш механиги;
3. Транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш техниги; 
4. Автомобилларни йиғиш ва синаш бўйича техник-механик;
5. Тикув ва тикув-трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш техник-технологи;
6. Компьютер инжиниринги техниги;
7. Автомобиль йўллари, кўприклар, сунъий иншоотлар қурилиши ва аэродромлар бўйича техник;
8. Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси. 

Ўткирбек Рахманов раҳбарлик қилаётган таълим даргоҳида 85 нафар олий маълумотли педагоглар ҳамда 40 нафар ишлаб чиқариш усталари ёшларга таълим ва тарбия бериб келмоқдалар.

Манзил: Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси 4-уй.  Тел: (374) 227 - 61- 92

                                

АНДИЖОН ТУМАН ИҚТИСОДИЁТ ВА ТРАНСПОРТ КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ

Мазкур таълим муассасаси 900 ўринли бўлиб, масканда 28 та фан кабинети, 300 ўринли тадбирлар зали, 240 ўринли ошхона, жиҳозланган тренажёр хоналари, ёпиқ спорт майдонлари ўқувчилар хизматида.

Амалий дарслар ўташ учун бунёд этилган ўқув устахонаси замонавий техник ускуналар билан жиҳозланган.

Таълим даргоҳида қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади:

1. Автомобилларни йиғиш ва синаш бўйича техник-механик;
2. Бухгалтер;
3. Компьютер инжиниринги техниги;
4. Мактабгача таълим муассасаларида тарбиячи;
5. Темир йўл соҳасида мижозларга сервис хизмат кўрсатиш техниги;
6. Кинолог.

Тажрибали педагог Хондамир Ҳалимов бошчилик қилаётган жамоада 53 нафар ўқитувчи, 10 нафар ишлаб чиқариш устаси ёш авлодга таълим ва тарбия бериб келмоқда.  

Манзил: Андижон тумани, Хортум қишлоғи, Исломобод кўчаси 64-уй.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди