Марказий банк энди хорижий валюталар курсини ҳар куни эълон қилади
Валюта биржалари ҳар куни соат 10.00дан 15.00гача доимий равишда онлайн платформада ишлаши кутилмоқда. Марказий банк хорижий валюта курсларининг сўмга нисбатан қийматини, биржадаги ўртача нархдан келиб чиққан ҳолда, ҳар куни янгилаб боради.

Фото: Getty Images
Жорий йил 6 январ куни ўтказилган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев хорижий валюта курсларининг алмашинув қиймати бўйича маълумотлар бош регулятор томонидан ҳар куни эълон қилинишини айтди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб валюта биржалари ҳар куни соат 10.00дан 15.00гача доимий ишлайди. Биржа иш куни якунлангандан, кейин Марказий банк биржадаги ўртача нархлардан келиб чиққан ҳолда, ҳар куни валюта курсларини янгилаб боради», – деган у.
Ҳамроевнинг таъкидлашича, Марказий банк томонидан шу йил амалга оширилиши мақсад қилинган асосий режалардан бири – миллий валютанинг чет эл валютасига қарамлигини камайтириш ва инфляция даражасининг 10 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлашдир. Шунингдек, тадбиркорлар тижорат банкларидан онлайн тарзда буюртма бериб тўғридан тўғри валюта харид қилиш имкониятига эга бўлишади.
«Марказий банк валюта бозорини эркинлаштириш борасида 2017 йилда дастлабки қадамларни қўйган эди. Президентнинг мурожаатномасида уни янги босқичга кўтариш олдимизга вазифа қилиб қўйилди. Яъни тадбиркорлар учун валюта хариди янада осонлашиши керак», – деганди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов.
Президент мурожаатномасида жорий йилда нарх-наво ўсишини 10 фоиздан оширмаслик Марказий банк ва ҳукуматнинг асосий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланганди.
Маълумот учун, 2020 йил учун инфляция даражаси 11,1 фоизни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Давлат департаменти Конгрессни USAID тарқатиб юборилиши ҳақида хабардор қилди
Жаҳон | 00:27
-
АҚШ ҳарбийлар учун мия имплантлари устида иш олиб бормоқда
Жаҳон | 00:16
-
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади
Жамият | 23:27 / 28.03.2025
-
Украина армияси Белгород областида бир неча аҳоли пунктини эгаллаган: кўприклар портлатилмоқда
Жаҳон | 23:20 / 28.03.2025
Мавзуга оид

19:51 / 24.03.2025
Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди

20:17 / 21.03.2025
Россия Марказий банки чет элга пул ўтказмалари бўйича чекловларни 6 ойга узайтирди

12:22 / 20.03.2025
Марказий банк асосий ставкани оширди

18:43 / 05.03.2025