Ўзбекистон | 16:43 / 12.06.2023
26505
1 дақиқада ўқилади

Ҳарбий амалдор ва туман ҳокими «Ҳудудий электр тармоқлари»даги раҳбарлик лавозимларига тайинланди

5 йилдан буён Тошкентнинг Миробод туманига ҳокимлик қилиб келган Шуҳрат Пўлатов «ҲЭТК»нинг пойтахт филиалига бош директор бўлди.

Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

12 июн куни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖда бош вазир Абдулла Арипов иштирокида электр энергетика тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, қатор тайинловлар амалга оширилди.

Агзам Избосаров «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Қуролли кучлар Бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.

Тошкент шаҳрининг Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пўлатов эса «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланди.

Шуҳрат Пўлатов. Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

У муқаддам Тошкент механика заводига раҳбарлик қилган, 2017 йил апрелида Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид