Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмдаги педофил-амалдорлар Тошкентда суд қилинадиган бўлди
Урганчдаги оилавий меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилиб келган икки собиқ амалдор устидан апелляция суди Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Оилавий меҳрибонлик уйи жойлашган бино / Фото: Kun.uz
Ушбу жиноят иши, Жиноят-процессуал кодексининг 393-моддасига (жиноят ишининг судловга тегишлилигига кўра ўтказилиши) асосан, апелляция тартибида янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар судига юборилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
“ЖПКнинг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ, мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади”, – дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Хива туман судининг ҳукмига кўра, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Ойбек Машарипов ва Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи бўлган Анвар Қурязов меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилиб келганликда айбдор деб топилган ва уларга 1,5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Жиноят ишининг яна бир фигуранти – вояга етмаган қизларни турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган меҳрибонлик уйи мудираси 5,5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Уч нафар судланувчи ҳукм устидан Хоразм вилояти судига шикоят қилган, лекин апелляция инстанцияси ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.
Жамоатчилик бу жиноят ҳақида биринчи инстанция судининг ҳукми чиққанидан 7 ой ўтиб хабар топди. Ва бу – жинсий жиноятлар ойлар мобайнида давом этиб келгани, суд эса собиқ амалдорларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлагани резонансга сабаб бўлди.
Шундан кейин Машарипов ва Қурязовга тайинланган жазо енгил бўлгани сабаб Хоразм вилояти прокуратураси Олий судга протест киритгани маълум қилинди. Олий суд ишни апелляция инстанциясида қайта кўришга юборди.
Мавзуга оид
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
21:19 / 13.02.2026
Li 9 ва BYD тўқнашуви: Тошкент судлари яна шов-шувли иш марказида
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
21:06 / 29.01.2026