Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:29 / 10.05.2023
25721
7 дақиқада ўқилади
Парад арафасидаги зарбалар ва Креминна атрофидаги украин ҳарбийлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 440-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Москвада Ғалаба паради ўтказилди. Унда иштирок этиш учун етти хорижий давлат раҳбари, жумладан, Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари етакчилари ташриф буюрди. Украина Марказий Осиё етакчилари Москвадаги парадда иштирок этишини «дўстона бўлмаган қадам» деб атади.
- Ғалаба паради авжига чиққан маҳалда Евгений Пригожин навбатдаги видеосини эълон қилиб, унда 9 Май — «боболарнинг» Ғалаба куни эканини айтди ва Россиянинг келажаги боғлиқ бўлган қандайдир «хушчақчақ чол»ни тилга олиб, «у ҳаммаси яхши эканини айтаётгани», аслида эса у «ўтакетган аҳмоқ бўлиб чиқиши мумкинлиги»ни айтган.
- Бундан ташқари, Пригожин мунтазам армиянинг Бахмут атрофида «Вагнер» отрядлари қанотини ҳимоялашга масъул бўлган бўлинмаси ўз позицияларини ташлаб қочганини айтган. Шунингдек, Пригожиннинг тасдиқлашича, унинг ёлланма жангчилари Бахмутдан кетса, ватанга хиёнатда айбланиш таҳдиди остида қолганини маълум қилган.
- 9 май тонгида Россия қўшини Украина бўйлаб ёппасига ракета зарбалари йўллади. Днипрода ракета парчалари турар жой биносига тушиб, бир аёлни яралади. Киевда 15 ракета уриб туширилган, жабрланганлар йўқ.
- Воронеж областидаги ҳарбий аэродром яқинида 9 май куни «номаълум учиш объекти» уриб туширилди. Astra нашри ёзишича, гап Балтимор аэродроми ҳақида бормоқда, гўёки бу ерга Москвадаги Ғалаба паради бошланиши арафасида ҳужум қилишга уриниш содир бўлган. Телеграм-канал маълумотига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ракетани уриб туширган. Маҳаллий расмийлар ҳодиса ҳақида хабар беришмаган.
Кун кадри. Часив Ярдаги уй ҳовлисидаги қабр
Iryna Rybakova / AP / Scanpix / LETA
Украина босқини фонидаги Ғалаба парадлари
Пелагия Тихонова / Агентство «Москва» / AP / Scanpix / LETA
Антон Ваганов / Reuters / Scanpix / LETA
Евгений Фельдман / «Медуза»
Луҳанск областидаги украин аскарлари
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Фронтнинг турли нуқталаридаги украин ҳарбийлари









Украина бўйлаб навбатдаги ёппасига зарбалар
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Mykola Miakshykov / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
15:49 / 06.02.2026
Финландия АҚШни Украинага кафолатларни эҳтиёткорлик билан таърифлашга чақирди
13:46 / 06.02.2026
Киевда 1100 дан ортиқ уй камида икки ой иссиқликсиз қолади
12:25 / 06.02.2026
Абу-Дабида Украина, Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар якунланди
11:06 / 06.02.2026