4-5 феврал кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида Россия, Украина ва АҚШ делегациялари иштирокида уч томонлама музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Уч давлат делегациялари ёпиқ форматда учрашди. БААда АҚШ томонидан АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф, Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер ва АҚШ армияси вазири Дэниел Дрисколл иштирок этди. Украина делегациясига МХМК котиби Рустем Умеров раҳбарлик қилди. Россия томонидан эса делегацияга РФ қуролли кучлари бош штаби бош бошқармаси раҳбари, адмирал Игор Костюков бошчилик қилди.
Қуйида ушбу музокаралар якунлари бўйича томонлар берган баёнотларнинг қисқача мазмуни келтирилади.
АҚШ
Президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф
Делегациялар очиқ қолаётган масалаларни муҳокам қилди. Улар орасида – оташкесим ва ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилишини мониторинг қилишга имкон берувчи методлар ҳам бор. Мустаҳкам тинчлик учун шарт-шароит яратиш ҳақида гаплашилди. Музокаралар яқин ҳафталарда давом эттирилади. Россия ва Украина беш ой ичидаги илк ҳарбий асирлар алмашувини ўтказиш бўйича келишиб олди – 157 га 157 форматида. АҚШ Россия ҳарбийлари билан узилиб қолган юқори даражадаги алоқаларни тиклашга келишиб олди.
Украина
Президент Володимир Зеленский
Украина музокарачилар гуруҳи икки кун давомида АҚШ ва Россия билан музокаралар олиб борди. Тўлиқ ҳисоботни кутяпман, телефонда кўп нарсани муҳокама қилиб бўлмайди. Яқин кунларда навбатдаги учрашувлар режалаштирилган – бу Америкада бўлиб ўтиши мумкин. Биз чинакам тинчликка яқинлаштирадиган ва уни ишончли, узоқ муддатли қиладиган ҳамда Россияда урушни давом эттиришга рағбат қолдирмайдиган барча форматларга тайёрмиз. Муҳими, уруш шундай тугаши керакки, Россия тажовузи учун тақдирланмасин. Бу ҳақиқий хавфсизликни таъминловчи асосий тамойилдир.
Россия (расмий)
РФ президенти махсус вакили Кирилл Дмитриев

















