Тошкентдан бир неча шаҳарга авиақатновлар ва йўловчи поездлари ҳаракати тикланмоқда
Ўзбекистонда 18 май кунидан ҳудудлараро транспорт ҳаракатига рухсат берилади.

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, шу йилнинг 18 майидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) тикланади, шунингдек, Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига «Афросиёб» тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.
Республика махсус комиссияси томонидан карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.
Мазкур тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Бундан аввалроқ Ўзбекистонда карантин 1 июнга қадар узайтирилгани, шу билан биргаликда карантин тартибларида юмшатишлар жорий этилгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 13 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев томонидан эпидемиологик вазият бўйича муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилган, олис ҳудудларнинг пойтахт билан транспорт алоқасини тиклаш жуда долзарб масала бўлиб тургани қайд этилган ва бу бўйича чекловларни босқичма-босқич бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилганди.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
Иқтисодиёт | 11:39
-
Эрон янги баллистик ракетани синовдан ўтказганини маълум қилди
Жаҳон | 11:35
-
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
Ўзбекистон | 11:29
-
Click устун мавқега эга рақамли платформа деб топилди
Ўзбекистон | 11:26
Мавзуга оид

13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади

21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда

22:24 / 07.11.2022