Хорижда қийин аҳволда қолган фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш бошланди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хорижда қийин аҳволда қолган фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича ишларни бошлади. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.
Ўзбекистонликларнинг 71 кишидан иборат биринчи гуруҳи Москвадан Тошкентга 12 октябрь куни 16:55 ва 22:35да “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” авиарейслари билан етиб келди. Уларни аэропортда қариндошлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги вакиллари кутиб олишган.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3839-сонли қарори билан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилди.
Жамғарманинг асосий вазифаларидан бири хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағларсиз қолган, оғир моддий аҳволга учраган фуқароларга ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, шунингдек, моддий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.
2018 йил 5-8 сентябрь Москва шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг 19-кенгашида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий органларининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидаги тахминан 1500 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтаришга кўмаклашиш ҳақида келишувга эришилган эди.
Таъкидланган тоифадаги шахслар – бу оғир моддий қийинчиликка учраган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга ва яшаш учун маблағга эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир. Қайтариш билан боғлиқ ташкилий ишлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 10 дан ортиқ машинани уриб кетган Gentra'да бўлган 3 киши қамалди
Жамият | 10:28
-
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:06
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради
Жаҳон | 10:02
-
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди
Жаҳон | 09:43
Мавзуга оид

10:51 / 09.12.2024
Ўзбекистонга хориждан талабаларни жалб этиш бўйича махсус платформа яратилади

17:13 / 05.12.2024
Хориждаги маҳкумларни Ўзбекистонга қабул қилиш тартиби белгиланди

07:33 / 04.12.2024
Хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

15:53 / 07.11.2024