Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантларга геном бўйича рўйхатдан ўтиш мажбурияти юкланиши мумкин
Фото: KUN.UZ
Россияда мигрантлар геном бўйича рўйхатдан ўтиши шарт. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Қайд этилишича, Россияда мамлакатга яқин ва қўшни давлатлардан келган барча меҳнат муҳожирларига геном бўйича рўйхатдан ўтиш мажбурияти юклаб қўйилиши лозим.
Александр Бастрикин бундай чорага бўлган эҳтиёжни мамлакатга келганлар томонидан содир этилаётган ўта хавфли жиноятлар сонининг ортиб бораётгани билан боғлаган.
«Мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар таркибида ижтимоий хавфлилиги ошган ноқонуний хатти-ҳаракатлар сони ортиб бораётгани кузатилди. Хусусан, экстремизм – 33 фоизга, терроризм – 26 фоизга, қотиллик – 8 фоизга, номусга тегиш – 5 фоизга кўпайиши тенденцияси қайд этилди», дея маълум қилган Бастрикин.
Аввалроқ, Ўзбекистон Россияга мигрантларни ишга ёллаш тартибини соддалаштиришни таклиф қилганди.
“2017 йилда имзоланган ташкилий ишга қабул қилиш бўйича ҳукуматлараро келишув пандемия даврида меҳнат бозоридаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда янгиланиш ва тузатишларни талаб қилади. Ишга қабул қилиш тартиб-таомилларини ҳам ходим, ҳам иш берувчи учун имкон қадар содда ва қулай қилиб, ҳар икки томон учун зарур кафолатларни таъминлаш зарур”, деди Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Россия меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Антон Котяков билан учрашувда.
Мавзуга оид
15:47 / 20.01.2026
ГФР ҳукумати: Украинадаги энергия таъминоти фалокатли ҳолатга яқин
14:58 / 20.01.2026
Россия авиакомпаниялари эски самолётлар бир қисмини қайта ишлатишга қайтармоқда
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026