Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
Йўлкира ҳақини тўлашнинг янгича тизимида қуйидаги мажбурий тамойиллар акс этади: йўловчи босиб ўтган масофаси ёки бекатлар сонига қараб ҳақ тўлайди, муайям аҳоли қатламларига имтиёзлар берилади, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар йўлга қўйилади.
Фото: Kun.uz
Тошкент метрополитенида йўлкира ҳақини тўлашнинг янгича тизими жорий этилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида кўзда тутилган.
Йўлкира ҳақини тўлашнинг янгича тизимида қуйидаги мажбурий тамойиллар акс этади:
— йўловчи босиб ўтган масофаси ёки бекатлар сонига қараб ҳақ тўлайди;
— муайям аҳоли қатламларига имтиёзлар берилади;
— йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар йўлга қўйилади.
Янги тизимни 2027 йил 1 январдан бошлаб амалиётга татбиқ этиш назарда тутилган бўлиб, тегишли таклифлар олти ой муддатда "Тошкент метрополитени" АЖ кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилиши лозим.
Аввалроқ, Тошкент метрополитенида йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида метро бекатларида вендинг аппаратлари ва кичик савдо нуқталарини жойлаштириш режалаштирилаётгани хабар қилинганди. Бу чоралар 2028 йил якунига қадар босқичма-босқич амалга оширилади.
Мавзуга оид
10:59 / 16.05.2026
Метродан энг кўп пайшанба ва жума кунлари фойдаланилмоқда
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
10:47 / 24.12.2025
Тошкент метросида янги тажриба: тўлов — кафтдаги “томир изи” билан
11:22 / 11.12.2025