Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус беморларининг 2 нафари Фарғонада даволанмоқда – ССВ
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган 55 бемордан 2 нафари Фарғона вилоятида даволанмоқда.
«Беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Улардан бири Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач, унда коронавирус инфекцияси аниқланган», – деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган беморлар орасида пойтахтдан ташқари, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқаролар ҳам бор.
«Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда», – деб таъкидланган хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан карантин қоидаларига амал қилиш, имкон қадар уйдан чиқмаслик, жамоат жойларида тўпланмаслик, шахсий гигиенага қатъий риоя қилишни сўраган.
«Дунё тажрибасига кўра, коронавирус тарқалишининг олдини олишда энг самарали йўл – айнан карантин қоидаларига сўзсиз риоя этишдир», дейилади вазирлик ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, 25 март куни «Истанбул-Фарғона» чартер рейсида Туркиядан олиб келинган 244 нафар фуқаро Фарғона халқаро аэропортида кутиб олиниб, Олтиариқ туманидаги «Қизилтепа» фахрийлар сиҳатгоҳига жойлаштирилди.
Икки кун олдин Фарғона вилоятида 157 киши уй карантинида сақланаётгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
14:12 / 17.03.2026
Қўқоннинг “Тайсон”и: Фарғонада эркак бозор назоратчисининг қулоғини тишлаб, узиб олгани учун қамалди
22:30 / 15.03.2026