Ўзбекистон | 08:53 / 08.02.2022
24932
1 дақиқада ўқилади

Бухоро вилояти ҳокими якшанба куни йиғилиш ўтказгани юзасидан текшириш бошланди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов якшанба куни тўртта туманда йиғилиш ўтказди. Мазкур ҳолат Kun.uz’да ёритилгач, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вазият юзасидан текшириш бошланганини маълум қилди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

6 феврал куни Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида вилоят ҳокими раҳбарлигида йиғилиш ўтказилган. Дам олиш куни бўлишига қарамай, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари йиғилишга чақирилган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

“Мазкур вазият юзасидан Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари махсус текшириш ва расмийлаштириш ишларини олиб бормоқда. Натижа ҳақида қўшимча маълумот берилади”, — дейилади вазирлик муносабатида.

Мавзуга оид