Ўзбекистон | 17:38 / 11.02.2021
8494
2 дақиқада ўқилади

Махсус комиссия: Германия билан авиақатновларни тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди

Республика махсус комиссиясининг 11 феврал куни ўтказилган йиғилишида Ўзбекистонда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, йиғилишда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги қарори асосида Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинган.

Шунингдек, Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият бироз бўлса-да барқарорлашганини инобатга олиб, аҳолига маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш мақсадида концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда (томошабинларни иккита ёнма-ён ўриндиқда жойлаштириб, ҳар учинчисини бўш қолдириш) ташкил этиш тартиби белгиланди.

Вазирликнинг сўнгги маълумотларига кўра, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ баҳоргача амал қилади. Мазкур чекловлар 2020 йил 21 декабрдан жорий этилган, кейинчалик 1 февралгача узайтирилган эди.

Мавзуга оид