Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йилда 6901 нафар мактаб битирувчисига олтин ва кумуш медаллар топширилади
Жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида ўқишни 451 053 нафар ўқувчи тамомлаган, шундан 6901 нафари олтин ва кумуш медалларига лойиқ деб топилган.
«Битирувчиларга медаллар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги «Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан таълим муассасаларида тантанали равишда топширилиши лозим. Бироқ жорий йилда мамлакатимиздаги карантин ҳолатини инобатга олиб, барча ҳудудларда медаллар битирувчиларга карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда топширилмоқда.
Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов 2019-2020 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг бир гуруҳ иқтидорли битирувчиларининг уйларига ташриф буюриб, уларга аъло билими, намунали хулқ-атвори ва жамоатчилик ишларида фаоллиги учун олтин ва кумуш медаллар топширди», – дея ХТВ ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида ўқишни 451 053 нафар ўқувчи битирган бўлиб, шулардан 6901 нафари олтин ва кумуш медалларига лойиқ деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар бериш амалиёти президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан тикланган эди. Давлат раҳбари 2018 йилнинг январида Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Қизириқ туманида фаоллар билан учрашуви вақтида бу ҳақда маълум қилган эди.
Ўқувчиларнинг таълим ва тарбияга бўлган иштиёқини ошириш ва улар орасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг сифатли таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар 2019 йилдан буён топшириб келинмоқда.
Олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳеч қандай имтиёз тақдим этилмайди.
Мавзуга оид
20:27 / 01.02.2026
“Фидойи қутқарувчи” медалини таъсис этиш режалаштирилмоқда
20:50 / 16.07.2025
2026 йилги Қишки Олимпиада медаллари тақдим этилди
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025