Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилги Қишки Олимпиада медаллари тақдим этилди
Медаллар чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида олинган металлардан ясалади.
2026 йилда Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарларида ўтказиладиган Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари медаллари тақдим этилди.
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) хабарига кўра, медаллар чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида олинган металлардан ясалади.
Медаллар Италия зарбхона ва матбаа институти (IPZS) томонидан қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобига ишлайдиган индукцион печларда, экологик тоза қадоқларда қуйилади. Шунингдек, Ўрмонни бошқариш кенгаши (FSC) томонидан сертификатланган материаллар ҳам қўлланади, пластмассадан энг кам миқдорда фойдаланилади.
2026 йилги Қишки Олимпия ўйинлари Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарларида 6—22 феврал кунлари бўлиб ўтади. Паралимпия ўйинлари 6-15 март кунлари ўтказилади.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026