Эвакуаторда олиб кетилаётган машина тезлигини меъёрдан «ошириб» юборди
Россиянинг Татаристон республикаси фуқароси, тезликни оширганлик учун жарима тўлаш тўғрисида огоҳлантириш мактубини олди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости». Воқеанинг ғаройиблиги шундаки, жарима ёзилган машина «тезликни меъёридан оширган» вақтда эвакуаторда олиб кетилаётган бўлган.
Ушбу мактубнинг суратини маҳаллий фуқаро ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирган. Мактубда таъкидланишича, унинг автомобили белгиланган меъёр 60км/соат бўлишига қарамай, соатига 82 км тезликда ҳаракатланган. Аммо, ДАН қарорига илова қилинган суратда, машинанинг эвакуатор устида тургани яққол кўриниб турибди.
Татаристон давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси, жарима бекор қилинганини маълум қилиб, бундай ҳодиса қандай рўй берганига изоҳ бера олмаган.
Ҳозирги вақтда, Hyundai эгасига ёзилган жарима бекор қилинган. Чунки, у автоҳалокат жойидан Hyundai машинасини олиб кетиши учун хусусий эвакуаторни чақирган. Шунга кўра, аслида айни эвакуатор белгиланган тезликни оширгани маълум бўлади. Эндиликда, эвакуатор ҳайдовчисига жарима солиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Йўл ҳаракати инспекцияси вакилининг сўзига кўра, йўллардаги қонунбузарликларни қайд қилувчи «Кордон» тизими жаримани эвакуатор рақамига ёзиши керак бўлган. Аммо, дастур хатоликка йўл қўйган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024