Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ўқувчи-ёшлар ўртасида ижодий ишлар танлови ўтказилмоқда
Фарғона шаҳрида вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” шиори остидаги ижодий ишлар танлови бўлиб ўтмоқда.
Энг улуғ, энг азиз байрам-ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик айёмини муносиб кутиб олиш мақсадида вилоятда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ҳар куни оқшом Фарғона шаҳридаги Театр-концерт саройида “Мустақиллик шукронаси” тадбирлари фарғоналиклар ва меҳмонларга байрам кайфиятини улашмоқда. Бундай оқшомлар бошқа ва шаҳар ва туманларда ҳам ташкил этилмоқда.
Ёшлар ўртасида ўтказилаётган мазкур танлов ҳам ана шу ишлар сирасидан. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши раиси ўринбосари Аҳаджон Акбаровнинг таъкидлашича, ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари ўртасида мустақиллик йилларида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини, эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларини тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинган мазкур танловда 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган ёш иқтидор эгалари тасвирий санъат ва шеърият иштирок этмоқда.
Фарғона шаҳридаги “Болажон” кафеси ҳар куни ёшлар билан гавжум. Бу ерда ижодий ишлар қабул қилинмоқда. Бугунги кунга қадар ёшлар орасидан мустақиллигимизни қадрлаш, асраб авайлаш ва уни мустаҳкамлашга оид 200га яқин ижодий ишлар қабул қилинди.
Танлов ғолибларини аниқлаш учун махсус комиссия ташкил қилинган бўлиб, уларни баҳолашда танлов Низомига қаьтий риоя қилинмоқда.
Фарғона шаҳрида яшовчи Зиёдахон Валиева қизи Шарофатхон Тоҳировани танлов штабига олиб келди. 4-умумтаълим мактабининг 3-синфида ўқиётган Шарофатхон расм чизишга қизиқади. Танлов учун ўзининг “Мустақиллик” деб номланган ижодий ишини тақдим қилар экан, ғолиб бўлишига ишончи баланд.
Хурсаной Ваҳобова ҳам танлов иштирокчиларидан бири. У шеъриятга қизиқади. 5-синф бўлишига қарамасдан кўплаб шеърлар муаллифига айланган ёш иқтидор эгаси сўзлардан моҳирона фойдалана олади.



Танлов 25 августга қадар давом этади.
Маъсуджон Сулаймонов.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026