Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ортиқовни Олимпия медалидан маҳрум этишгани бўйича тергов ўтказади
Қирғизистон Миллий олимпия қўмитаси оғир атлетикачи Иззат Ортиқов допинг текширувида стрихнин моддаси чиққани сабаб, Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали олиб қўйилгани муносабати билан текширув ўтказади. Бу ҳақда, Республика ёшлар, жисмоний маданият ва спорт агентлиги маълум қилган.
Ортиқов оғир атлетика бўйича 69 кггача вазн тоифасида жами 339 кг (151кг даст кўтариш ва 188 кг силтаб кўтариш) натижа кўрсатиб бронза медалига сазовор бўлганди. Ортиқовнинг медали Қирғизистон терма жамоасининг ягона медали эди. Бироқ, спортчининг допинг-намунаси стрихнин моддасига ижобий натижа берган. Шундан сўнг, Спорт ҳакамлик суди Ортиқовни бронза медалидан маҳрум этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Давлат агентлигига кўра, стрихнин моддаси спортчининг иккала намунасида ҳам топилган.
Эндиликда, ушбу масала бўйича республика миллий қўмитасида махсус комиссия тузилади. Спортчи мусобақалардан четлатиш масаласини эса, Халқаро оғир атлетика федерацияси ҳал қилади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026