Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ҳалол хоналарни бандлашнинг ягона тизими пайдо бўлди
Россияда, эндиликда, ҳалол меъёрларига мос келувчи меҳмонхона хоналарини бандлаш имкони пайдо бўлди. Бу ҳақда Москва собор масжидида бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Вектор" компаниялар гуруҳи бош директори Георгий Жашков маълум қилди. У, Россия муфтийлари кенгаши билан келишган ҳолда айни лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш борасида мутлақ ҳуқуқни қўлга киритди.
"Ҳалол сертификатига эга меҳмонхоналарда хонани буюртма қилишнинг ягона портали яратилмоқда. Бундан ташқари, махсус ягона дарча маркази ташкил этилади", - деган Жашков. Айни вақтда, иккала тизим ҳам синов тариқасида ишга туширилган.
Ҳалол хоналарига эга меҳмонхоналарни баҳолаш тизими ҳам ишлаб чиқилган. Унга кўра, Қуръони Карим, ибодатлар вақти, Қибланинг кўрсатилгани, яқин орада ҳалол тамаддихона ва ёки ҳалол таомни етказиб бериш хизмати мавжуд ресторанлар яқинидаги меҳмонхоналарга бир ой (юлдуз эмас) берилади.
Шундай қилиб, меҳмонхоналар Ислом меъёрларига тўлиқ мос келиб, алоҳида ошхона, чўмилиш ҳавзалари, сауна, сартарошхонага эга бўлса ва меҳмонларга улар билан бир жинс ходимлар хизмат кўрсатса, бешта ойга эга бўлади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026