Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндияда ҳайдовчисиз мини-автобуслар йўлга қўйилди
Финляндия пойтахти электр қуввати ёрдамида ҳаракатланадиган икки янги ҳайдовчисиз автобусларни қўлга киритди. Yle сайтининг хабар беришича, йўловчи транспортлари 2016 йилнинг сентябрь ойи ўрталарига қадар Хернесаари тумани бўйлаб ҳаракатланади.
EasyMile EZ10 автобуслари Франциядаги Liger автомобиль концерни томонидан яратилган, бу концерн Ҳиндистоннинг Robosoft компанияси билан ҳамкорликда иш олиб боради. Автобуслар соатига 40 километргача тезликка эга, лекин фин пойтахтининг маъмурияти йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш мақсадида ҳайдовчисиз транспорт тезлигини соатига 10 километр билан чеклашга қарор қилди.

Мини-автобуслар йўловчиларни унча узоқ бўлмаган масофаларга ташишга мўлжалланган. Масалан, метро бекатидан автобус бекатигача. Ҳозирча шундай, чунки бундай транспорт турини тўлиқ йўлга қўйиш учун вақт ва тажриба керак бўлади.
Финляндия - ҳайдовчисиз техникани синаш учун энг мақбул мамлакат, зеро маҳаллий қонунлар йўловчиларни роботлар ташиши ва автотранспортнинг йўлларда ҳаракатланишини тақиқламайди.
Мавзуга оид
08:40 / 23.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўприкларидан бири очилди
22:02 / 21.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўпригидан бири очилди
14:45 / 01.01.2026
Финляндия полицияси Болтиқ денгизида Россиядан келаётган кемани қўлга олди
13:06 / 17.11.2025