14:24 / 20.08.2016
12472

Украина Клинтон сайланса АҚШдан қандай ёрдам олиши мумкин

Украина, демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон АҚШ президентлигига сайлангудек бўлса, ушбу мамлакатдан жанговар қурол-аслаҳалар ёрдамини олишга умид қилиши мумкин, деб ҳисобламоқда Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зорян Шкиряк.

Шкирякнинг 112 телеканалига берган интервьюсида айтишича, Америка сайловлари натижасига "жуда кўп нарса боғлиқ". 

Украин мулозими айнан Клинтон хоним президент бўлишига ишонади. Унинг фикрича, Ҳиллари Россияга нисбатан "жиддий позиция"ни эгаллайди ҳамда Украинанинг давлат манфаатларини ҳимоя қилади. 

Шкирякнинг таъкидлашича, Клинтон аллақачон у президент бўлса, расмий Вашингтон Киевга ўқотар қуролларни тақдим этиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган. 
 

Top