Жаҳон | 13:35 / 22.08.2016
6937
1 дақиқада ўқилади

"Премьер" самолёт-локатори 2018-йилда илк парвозини амалга оширади

Узоқ масофага парвоз қилувчи радиолокацияни аниқлаш ва бошқарув самолёти А-100 "Премьер" ўзининг илк синов парвозини 2018-йилда амалга оширади, деб ёзмоқда "Известия" нашри Россия мудофаа вазирлигидаги манбанинг сўзларига асосланган ҳолда. 

Газетанинг ёзишича, 2017-йил мартида "Премьер"нинг радиолокацион қурилмасини Ил-76МД-90А (Ил-476 номи билан ҳам танилган) самолёти ҳавога олиб чиқади. 

Таъкидланишича, ушбу ишлардан мақсад, "Премьер"нинг барча радиоэлектрон қурилмаларини синовдан ўтказиб, кейинчалик уни Ил-476 самолётига тўлиқ жойлаштиришдан иборатдир. Агар барчаси, режадагидек амалга ошса,  "оригинал" А-100 2018-йили ҳавога кўтарилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид