Эрон: Туркиянинг Сурия сиёсий келажаги бўйича қарашлари ўзгармоқда
Эрон расмий Анқара ташқи сиёсатидаги ўзгаришларнинг гувоҳига айланмоқда, бу биринчи навбатда Суриянинг сиёсий келажагига дахлдор, деб баёнот берган Ислом республикаси Мажлиси спикери Амир Абдуллоҳиян.
"Ўтган 5 йил мобайнида Теҳроннинг Анқара билан дўстона, холис мулоқоти минтақадаги хавфсизлик борасида сиёсий ва дипломатик даражада олиб борилди", — деган Абдуллоҳиян Sputnik агентлигига берган интервьюсида.
Унинг қайд этишича, Анқара сиёсатининг ўзгариши яқинда мамлакат ички сиёсатида юз берган воқеалар — давлат тўнтаришига уриниш оқибати бўлиши мумкин.
"АҚШнинг қонуний сайланган Туркия президентини ағдариш бўйича режалари амалга ошмагач, табиийки, жаноб Эрдўған ва унинг ҳамфикр жамоаси мамлакат ташқи сиёсатини қайта кўриб чиқишга қарор қилиб, бунинг учун зарурий чораларни кўрди. Биринчи навбатда, бу Туркиянинг Сурияга нисбатан сиёсатида кўзга ташланмоқда. Бироқ, Анқаранинг ташқи сиёсатидаги кескин ўзгаришларни қайд этиш учун вақт керак. Ишонаманки, Туркия ташқи сиёсат доктринасига киритилган ўзгаришлар фақат минтақадаги тинчлик ва барқарорликка хизмат қилади", —деб таъкидлаган Эрон парламенти спикери.
Мавзуга оид
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
09:15 / 12.11.2024